Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миср Исроилга қарши чора кўришга ваъда берди

2991

Қоҳира Исроилнинг Ғазо секторидаги гуманитар сулҳ тўғрисидаги талабини рад этгани учун, у билан ҳамкорликнинг бир қатор соҳаларини музлатиб қўйиш билан жавоб беради, деб хабар бермоқда Ал-Арабия телеканали.

Олдинроқ "Ал-Арабия" манбаларига асосланиб, Исроил Мисрнинг гуманитар сулҳ тўғрисидаги талабини рад этгани, шунингдек Миср делегацияси ҳарбий операция бошланишидан қўрқиб, Тел-Авивни тарк этгани ҳақида хабар берган эди.

"Қоҳира Исроилнинг Ғазо секторида гуманитар сулҳ тузиш тўғрисидаги талабини рад этганига, у билан ҳамкорликнинг бир қатор соҳаларини музлатиб қўяди", деб айтган телеканал.

Манбаларга кўра, Мисрдан делегация Ғазо секторига, сўнгра Тел-Авивга ўт очишни тўхтатиш тўғрисида расмийлар билан маслаҳатлашиш учун борган.

Телеканал манбасининг хабар беришича, Тел-Авивга ташриф буюрган Миср делегацияси Исроилга бир йил муддатга гуманитар сулҳ ўрнатишни таклиф қилган, мисрлик дипломатлар эса ушбу жараённи мувофиқлаштиришга ваъда беришган. Мисрликлар, шунингдек, Исроил ушбу режага рози бўлса, Фаластин томонларини сулҳга риоя қилишга мажбур қилишлари мумкинлигини айтди. Миср томони, шунингдек, исроилликларни кўчирма қилиш фаолиятини тўхтатишга ва Ал-Ақсо масжидига бостириб кирган радикалларни қўллаб-қувватламасликка чақирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция Мисрга катта инвестиция киритади

253 13:30 14.06.2021

Миср ташқи ишлар вазири Қоҳира ва Анқара ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирди

702 19:40 13.06.2021

Мисрдаги юртдошимиз: «Илм олишга имкон беринг!»

2896 21:05 10.06.2021

Исроил ташқи ишлар вазири Ғазо бўйича музокаралар учун Мисрга ташриф буюрди

803 14:35 31.05.2021

Қатар дипломатлари Мисрга келди — муносабатлар яхшиланмоқда

368 11:25 26.05.2021

Миср Исроилни Ғазо касалхоналарини бомбардимон қилмасликка чақирмоқда

942 09:40 18.05.2021
« Орқага