Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миср суди 130 сиёсий маҳбусни озод қилади

389

Миср суди шу ҳафта 130 нафар сиёсий айбланувчини озод этишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Анадолу инсон ҳуқуқлари бўйича адвокатга асосланиб.

Мухолифатнинг Дарб сайти инсон ҳуқуқлари бўйича адвокат Холид Алига асосланиб, Қоҳира жиноий суди 20 та сиёсий иш бўйича 130 айбланувчини озод қилаётганини айтган. «Улар шу ҳафта озод этилади», деган Али тафсилотларга тўхталмай.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Қоҳира Жиноят ишлари бўйича суди сўнгги уч кун ичида 2000 нафар айбланувчини ҳибсга олиш муддатини узайтириш масаласини ҳам кўриб чиққан. «Шорук» хусусий газетаси озод этилганлар орасида тақиқланган «Мусулмон биродарлар» гуруҳига қўшилиш айблови билан ҳибсга олинган бир неча киши борлигини хабар қилган.
Миср расмийлари ушбу хабарга ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Қоҳира қамоқларда сиёсий маҳбуслар мавжудлигини инкор этиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат кўрсатилишини айтган. Миср 2013 йилда «Мусулмон биродарлар» ташкилотини қора рўйхатига киритган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миср: «Самолёт ҳалокати учун тўлов жавобгарликни тан олишни англатмайди»

903 21:30 17.09.2021

Анқара Қоҳира талаб қилаётган бир қанча талабларни рад этди

1388 16:15 15.09.2021

АҚШ Мисрга бериладиган ҳарбий ёрдам учун шарт қўймоқда

851 15:05 15.09.2021

Исроил хавфсизлик делегацияси Мисрга махфий тарзда келди

1114 19:40 07.09.2021

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Мисрни «судсиз қатллар»да айбламоқда

457 18:45 07.09.2021

Миср: йўл-транспорт ҳодисасида ўнлаб киши ҳалок бўлди

762 09:27 05.09.2021
« Орқага