Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миср ташқи ишлар вазири Қоҳира ва Анқара ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирди

864

Туркия ва Миср ўртасидаги муносабатлар босқичма-босқич ягона жараён доирасида ривожланиб боради. Миср ташқи ишлар вазири Сами Шукрий бу ҳақда Мисрнинг Sada el-Beled телеканалининг эфирида туркиялик ҳамкасби Мевлут Чавушўғлининг икки томонлама алоқаларга оид сўнгги баёнотларига изоҳ берди.
Унга кўра, Туркия билан муносабатлар "ички ишларга аралашмаслик, ўзаро ҳурмат ва ўзаро манфаатлар" тамойиллари доирасида кўриб чиқилмоқда.
Туркия ташқи ишлар вазирининг икки мамлакат элчиларини ўзаро тайинлаш тўғрисидаги баёнотини шарҳлар экан, Шукрий "Анқаранинг Қоҳира билан муносабатларни яхшилаш тенденцияси мақтовга лойиқдир" деган.
Унга кўра, Мисрнинг Туркияга нисбатан бир қатор шартлари ва режалари бор.
"Агар Анқара ушбу ҳолатни ҳисобга оладиган бўлса, у ҳолда ҳозирги қийинчиликларни енгиб ўтилади", деган Шукрий.
Миср билан алоқалар масаласида Туркиянинг позицияси ҳақида гапирар экан, Шукрий Анқара "халқаро ҳуқуқ нормаларига, дипломатик амалиётга, яхши қўшничилик ва бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик принципларига содиқлигини эълон қилди" деган.
"Миср минтақавий ва халқаро шериклар билан мустаҳкам пойдевор ва ўз манфаатларига асосланган ҳолда яқин алоқада бўлишни хоҳлайди", деди Миср дипломатияси раҳбари.
Аввалроқ, 9 июн куни Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли TRT Haber телеканалида Туркия ва Миср ўртасидаги алоқалар ташқи ишлар вазирлари учрашуви ва ўзаро элчилар тайинлангандан кейин ривожланиб боришини ва алоқаларни яхшилаш учун тегишли ишлар олиб борилишини айтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Макрон Ливанга молиявий ёрдам жўнатмоқчи

322 22:05 04.08.2021

Французча гапирадиган энг катта давлат

1084 21:00 04.08.2021

Туркиядан Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганларга эслатма берилди

706 20:05 04.08.2021

Греция: ёнғин пойтахтгача етиб борди

391 19:10 04.08.2021

«Толибон» мудофаа вазирининг уйига ҳужум қилди

490 18:15 04.08.2021

Раҳбар инсон қандай бўлиши керак?

346 18:00 04.08.2021
« Орқага