Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миср: телевидение бошловчилари узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди

1175

Шарқиядаги Загазиг Миср Жиноят суди кеча телебошловчилар Муътаз Матар ва Хусам Ал-Шорбағийни судга ҳурматсизлик ва тақиқланган «Мусулмон Биродарлар» ташкилотига қўшилгани учун 15 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

«Шарқ» телеканалининг бошловчиси Матар ва “Мекамелин” телеканали ходими  Ал Шорбағий 2019 йил ноябрь ойида судьяни судьялик ваколатлари ва мансабини суиистеъмол қилишда айблагандан кейин судга тортилган.

Маҳаллий матбуот хабар беришича, 2015 йилда Матар 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва «режимни ағдаришга ундаган ва ёлғон хабар тарқатгани» учун 700 Миср фунти (44,57 доллар) миқдорида жаримага тортилган.

Миср ҳукуматни танқид қилганларга мунтазам равишда терроризм билан боғлиқ айбловлар қўйишга уриниб, «Исломий биродарлар» аъзоси бўлганликда айблайди. Ҳатто бу гуруҳни қоралаганлар ҳам, улар билан алоқаси борлиги учун ҳибсга олинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миср АҚШдан ҳарбий самолётлар сотиб олади

330 11:55 26.01.2022

Наполеон Бонапарт Исломга қандай муносабатда бўлган?

3034 18:05 23.01.2022

Мисрга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

1214 12:05 22.01.2022

Миср яна бир қўзғолон арафасида(ми?)..

1307 21:05 21.01.2022

Миср сайёҳлар учун янги қоидаларни жорий қилади

555 12:25 20.01.2022

«Тўрт соат самолёт ичида қолиб кетдик» – Қолдирилган рейс йўловчилари нимадан норози?

2118 19:04 12.01.2022
« Орқага