Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Миср яна бир қўзғолон арафасида(ми?)..

1678

Кўплаб инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, сиёсий фаоллар ва ҳисоботлар Миср халқи 2013 йилги ҳарбий тўнтаришдан бери шафқатсиз полиция давлати остида яшаётганига аниқ ишора қилмоқда. Инсон ҳуқуқлари идорасидан Вашингтондаги араб марказигача Миср ўз халқи, айниқса сиёсий фаоллар учун қоронғу ва даҳшатли жойга айланганини айтмоқда.

Ҳозир, сиёсий маҳбуслар сони, қатл ва полиция қийноқлари ҳатто собиқ диктатор Ҳусни Муборакнинг президентлик даврида ҳам кўрилмаган даражада кўпайган. Amnesty International ташкилотига кўра, «Миср ҳукумати танқидчиларни терроризмга қарши кураш баҳонаси билан қамоққа ташлаш учун бемаъни сабаблар ишлатмоқда». Шуниси эътиборга лойиқки, 2011 йилги Миср қўзғолони худди шунга ўхшаш ҳолат туфайли юзага келган эди.

Матарея полиция бўлими полиция зўравонлиги ва қийноқлар бўйича етакчилардан бири сифатида шуҳрат қозонган эди. Муборак даврида сиёсий диссидентлар, жиноятчилар ва гиёҳванд моддалар сотувчилари ўзларининг энг оғир вақтларини ўша ерда ўтказган. 2011 йилнинг 25 январида инқилоб бошланганида, бу мамлакатдаги қуролли ҳужумга учраган биринчи полиция бўлимларидан бири бўлди.

Бироқ Мисрдаги норозилик фақатгина инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича эмас. Иқтисодий нуқтаи назардан, давлат қарзи геометрик прогрессия бўйича ўсмоқда ва Абдулфаттоҳ Сисий амалга ошириш мумкинлиги ҳали кўрсатилмаган лойиҳалар учун миллиардлаб доллар қарз олган. Халқаро Валюта Жамғармаси томонидан Мисрга кредитлар бўйича қўйган қаттиқ шартлар 60 миллиондан ортиқ мисрликларни қашшоқликка олиб келди. Мисрликларнинг катта қисми шунчалик кам маош оладики, улар иқтисодий инқироздан омон қолишга умид ҳам қилмайди. Бунинг устига ҳукумат коррупцияси вазиятни янада ёмонлаштиради.

«Мисрда бой ва камбағаллар ўртасидаги тафовут ҳеч қачон бунчалик катта бўлмаган», - дейди Вашингтондаги Араб марказидан Сахар Хамис. Аслида, иккита Миср бор: бойлар яшайдиган биринчи даражали Миср ҳамда камбағаллар умргузаронлик қиладиган Мисрнинг қолган қисми.

Элита қулай турмуш тарзидан баҳраманд бўлган ёпиқ жамоаларда яшайди. Сисийнинг мега лойиҳалари уни ўта ҳашаматли турмуш тарзига айлантиришга қаратилган. Бундай лойиҳалар камбағаллар зиммасига тушадиган кредитлар ҳисобидан молиялаштирилади, Қишлоқ жойлар ва Юқори Миср шаҳарларга қараганда кўпроқ машаққат чекади. Агар фуқаролик жамияти томонидан молиялаштирилаётган, қаровсиз қолган маҳаллаларни асосий эҳтиёжлар билан қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрия лойиҳалари мавжуд бўлмаганида, бундай ҳудудлардаги аҳвол янада оғирроқ бўлар эди.

Мухолифлар ва маҳбусларга нисбатан давлат репрессияси ва шафқатсизлиги, иқтисодий инқироз ва ўта оғир иқтисодий муҳит полиция давлати томонидан назорат қилинадиган расмий ва хусусий оммавий ахборот воситалари томонидан оқланади. Барча ҳибсга олинганлар «террорчи» ва «Мусулмон биродарлар» аъзолари сифатида тамғаланади. Ҳибсга олинган шахс насроний, либерал, ижтимоий фаол ёки ҳатто феминистик жамоат арбоби бўлса ҳам, у тақиқланган ҳаракатга аъзоликда айбланади. Одамларга Президент Сиси «янги республика» қураётгани ва бу жараён фуқаролардан сабр-тоқатли бўлишни, қашшоқлик, адолатсизлик ёки репрессиядан шикоят қилмасликни талаб қилаётгани айтилади.

Кўпгина таҳлилчилар Мисрнинг яна бир қўзғолони эҳтимолини муҳокама қилишмоқда. Мисол тариқасида 2019 йилги норозилик намойишларини келтириш мумкин: Миср бўйлаб намойишчилар Сисийни ҳокимиятдан четлатилишини талаб қилишди. Намойишлар бир неча кун давом этди. Шаҳар кўча ва майдонларида хавфсизлик кучлари жойлаштирилди. Режим 2011 йил 25 январдаги сценарийнинг такрорланишидан қўрқди.

Одамлар кўчага чиқиб, ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва адолатни талаб қилади. Аммо ҳозирча репрессив режим оммани бошқара оладиган кучли сиёсий арбоблар. Бироқ, яхши раҳбарлик бўлмаса-да, янги қўзғолон янада жиддий ва кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

186 10:35 20.05.2022

Миср: ҳукумат нарх ошишини танқид қилганларни озод қилади

299 14:05 10.05.2022

Мисрда Рамазон ҳайити намозларини очиқ майдонларда ўқиш тақиқланди

634 16:45 27.04.2022

Ўзбекистон энг кўп китоб ўқийдиган давлатлар рейтингига киритилмади

1627 10:06 23.04.2022

Қоҳира аҳолиси 25 миллионга етди

932 07:05 23.04.2022

Миср Россиянинг ўрнига кимдан буғдой сотиб олишини аниқлади

5291 15:05 17.04.2022
« Орқага