Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мисрда ақлли инсонларнинг четга чиқиб кетиши қачон тўхтайди?

1264

Миср Тиббиёт Синдикати томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, сўнгги уч йил ичида 11 586 мисрлик шифокорлар давлат шифохоналаридаги лавозимларидан истеъфога чиққан.

Мисрлик депутат Ҳозим ал-Киндий Al-Shaкq Аl-Awsat газетасига берган интервьюсида айтишича, Миср шифокорларининг ярми - 212,000 дан 110,000 нафари мана шу даврда мамлакатни тарк этган. 

"Сўнгги пайтда, айниқса ўтган уч йил ичида Миср тиббий ходимларнинг мисли кўрилмаган миграция тўлқинига гувоҳ бўлдик. Бу кетма-кет огоҳлантиришларни келтириб чиқармоқда, бу миграциянинг Миср соғлиқни сақлаш тизимига таъсири ҳамда беморларга кўрсатилаётган хизматлар даражасидир", - дейди депутат.

Ҳар 10 000 мисрликка атиги 8,6 нафар шифокор тўғри келиши хавотирли статистикадир. Дунё бўйича ўртача ҳар 10 000 кишига 23 нафар шифокор тўғри келади.

Жумладан, 2019 йилда Жаҳон банки томонидан LinkedIn билан ҳамкорликда эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, илмий тадқиқотлар, дастурлаш, сунъий интеллект ва ахборот технологиялари каби соҳаларда мисрлик мутахассислар мамлакатни тарк этмоқда.

Ал-Киндийнинг сўзларига кўра, шифокорларнинг кўчиб кетишига сабаб кам маош, илмий тадқиқотлар учун яхшироқ имкониятлар излаш ва Мисрда ҳуқуқий ҳимоя ва меҳнат хавфсизлигининг йўқлигидир. 

Бундан ташқари бошқа сабаблар ҳам мавжуд. Улар қандай сабаблиги ва бу миграция тўлқини қачон тугашини билиш учун Мисрда сўнгги ўн йил ичида рўй берган воқеаларга назар ташлашимиз керак.

2011 йилги 25 январь инқилобидан сўнг Миср халқи янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий воқелик арафасида эди. Инқилоб марҳум президент Ҳусни Муборакни ҳокимиятдан ағдарди, унинг узоқ давом этган диктатураси 1952 йилги инқилобдан бери Мисрда ҳукмронлик қилган аввалги автократик режимларнинг давоми эди. Бу бир асрдан кўпроқ вақт давомида ҳукмронлик қилган қироллик оиласини, шу жумладан Британия истилоси даврини алмаштирди.

2011 йилгача социалистик ёки дунёвий диктаторлар аҳолисининг кўпчилиги мусулмон бўлган мамлакатни Ижтимоий шартнома асосида бошқарган: фуқароларнинг итоаткорлиги эвазига уларнинг асосий эҳтиёжларини қондиришни ваъдаси қилишган. Бироқ, режимларнинг ҳеч бири ўз ваъдаларини бажармади. Миср эса глобал иқтисодий, ижтимоий, соғлиқни сақлаш, бошқарув, коррупция ва эркинлик индекслари бўйича энг ёмон давлатлар қаторида қолиб кетди.

Муборак кетиши билан Миср халқи давлат сиёсати, ресурслари ва ташқи сиёсат жабҳаларида ташқи кучлар таъсиридан ҳоли бўлган сиёсий хилма-хилликнинг янги даврини кўришни кутган эди. Улар ўз президенти ва парламентини эркин сайловларда сайладилар, бироқ президент Муҳаммад Мурсий 2013 йилда ўша пайт мудоффа вазири бўлган ҳозирги президент Абдулфаттоҳ Сисий бошчилигидаги давлат тўнтариши натижасида ағдарилди. 

Абдулфаттоҳ Сисий мухолифатни, асосан Мурсийнинг тарафдорларини бостирди, бу сиёсий жараён натижасида минглаб одамлар ўлдирилди, ўн минглаб одамлар эса қамоққа ташланган. “2013 йилги давлат тўнтаришидан сўнг янги режимни танқид қилган барча партиялар аста-секин ёпилди ёки режим назорати остига олинди. Натижада, 2020 йилги сайловларда деярли фақат режим тарафдори бўлган партиялар иштирок этди”, — дейилади BTI Transformation Index тадқиқот маркази ҳисоботида.

Янги ҳукумат бир партиявийликка қайтишни олға суриб, Исломий ҳаракат ҳамда унинг Озодлик ва Адолат партиясига  (BTI Transformation Index маълумотларига кўра, энг профессионал ва ижтимоий илдизга эга партия бўлган) нисбатан қаттиқ тазйиқлар ўтказилган. Нотўғри бошқарув сабаб бутун мамлакат бўйлаб таниш-билишчилик ва коррупцияни илдиз отди. Натижада Мисрнинг иқтидорли мутахассислари ва битирувчилари ватанларида ўз ўринлари йўқлигини билиб, чет элда имкониятлар излай бошлашди.2019 йилда Миср Инсон тараққиёти индексида 189 мамлакат ичида 116-ўринни эгаллаган. Жаҳон банки Мисрни ўртача даромаддан пастроқ мамлакатлар қаторига киритди. 2017 йилда банк аҳолининг 28,7 фоизи кунига 3,20 доллардан кам пулга кун кўраётганини маълум қилди. 2020 йилга келиб эса камбағаллик чегарасида яшаётганлар аҳолининг 29,7 фоизини ташкил этди.

"Ҳозирги Миср бошқарув режими инсон, молиявий ва ташкилий ресурслардан етарли даражада фойдаланмади", - дейилади  BTI Transformation Index ҳисоботида. Ишловчилардан кўра содиқлиги устун бўлган ходимлар рағбатлантирилди. Оқибатда етти миллионга яқин ходим ёки Миср умумий ишчи кучининг 25 фоизидан иборат давлат аппаратида кескин инфляция келиб чиқди. "Бу ишдан бўшатиш ва тўлиқ бандликка, пировардида давлат хизматларини кўрсатишда ҳам, тартибга солувчи қонун-қоидаларни бажаришда ҳам паст самарадорликка олиб келади ". Шундай қилиб, режим паст маҳсулдорликка дуч келди, бу эса юқори бюджет тақчиллиги, паст даромад ва қашшоқликни келтириб чиқарди.

Сисий ҳукумати 2016 йилги Халқаро Валюта Жамғармаси ажратган кредитдан оқилона фойдаланмади. Ҳукумат аҳолининг кам таъминланган қатламларига босим ўтказиб, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар учун ажратилган маблағларни камайтирди.

"Бу сабабларга қўшимча равишда, мамлакатда адолат йўқлиги ва хавфсизлик таминланмагани миграция оқимини юзага келтирди. Мутахассис билан ҳукмрон тузум вакиллари ўртасида низо келиб чиқан бўлса, бу низоларга адолатли ечим топиладими? Ўғлим ижтимоий тармоқларда ўз фикрини эркин билдирса, унинг хавфсизлигига кафолат борми?", - дея риторик саволлар беради собиқ депутат Аҳмад Тантовий.

Мисрда режим фақат ўзини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмоқда. Шундай қилиб, у асосий эркинликлар, ижодкорлик, инновациялар, таълим сифати ва иш имкониятлари ҳисобига ўз кучини мустаҳкамлашга ҳамда ўз тарафдорларини кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Сисий режими илм-фан, технология ва билимнинг душмани сифатида тарихда мухрланмоқда. Мамлакатда вазият шундай давом этар экан, ақлли инсонларни хорижга кетиши тўхтамайди. Ягона ечим - бошқарув режимининг юқорисидан пастга қараб ҳақиқий ўзгариш ва ислоҳотлар қилинишидир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

299 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

236 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

171 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

475 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

385 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

511 19:10 15.08.2022
« Орқага