Миср пойтахти Қоҳира ва бир қатор шаҳарларда кучли ёмғир ва бўрон 20 кишининг ўлимига сабабчи бўлди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.
Мамлакат бош вазири Мустафо Мадбулий Сувайш каналининг шимолида кемалар қатнови тўхтатилганини маълум қилди.
“Миср охирги 30-40 йилда бундай ноқулай об-ҳавога дуч келмаган эди”, – деди у.
Кеча эрталаб бошлаган ёмғир ва бўрон туфайли камида 39 киши турли даражада тан жароҳати олган.
“Аждарҳо бўрони” номи берилган кучли шамол сабабли Иорданияда баъзи шаҳарларида мактаблар ёпилди, Ғазода эса бир бола вафот этди.
Мисрдан ташқари Иордания, Сурия, Фаластин ва Ироқда ҳам об-ҳаво ёмонлашиши ҳақида огоҳлантирилди.