Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мисрда таълим олиш ҳаракатидагилар диққатига!

7163

Таҳририятимизга Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг рухсатномасини олиб Мисрнинг «Ал-Азҳар» университетига ўқиш учун борган ёшлар номидан шикоят келди.

Унда айтилишича,  Миср Араб Республикасида Ўзбекистон элчихонасидан “хитоб”, яъни рухсатнома олиш учун сансалорлик бўлаётган экан. Элчихона ходимлари “ўзбекистонликларга хитоб беришни тўхтатдик, ҳозир бизнинг ваколатимизда эмас”, дейишибди. 

Ал-Азҳар университети масъуллари эса хитобсиз қабул қилмаслигини айтишган. Атиги икки ойлик яшашга рухсати бўлган талабалар қийин аҳволда қолишганини хабар қилган.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Мисрдаги «Ал-Азҳар» мажмуаси ва унинг тасарруфидаги таълим муассасаларида таҳсил олиш учун қўмитанинг тегишли тавсияномасини олган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мурожаат қилди.

Аввал хабар қилинганидек, Диний қўмитага расмий мурожаат қилган ҳамда Миср Араб Республикасидаги «Ал-Азҳар» мажмуаси ва унинг тасарруфидаги таълим муассасаларида таҳсил олиш учун тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (203 нафар) рўйхати «Ал-Азҳар» мажмуаси институтлари департаменти администрациясига ҳамда  Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига юборилган.

«Тавсияномаси «Ал-Азҳар» мажмуаси администрациясига юборилган фуқароларимиз мазкур олий таълим муассасасининг талабига мувофиқ «Ал-Азҳар» мажмуасининг расмий сайти (http://www.azhar.eg/foreignstudent/enroll) орқали қисқа муддатларда рўйхатдан ўтишлари ва хорижга чиқиш паспортларини тизимга юклашлари сўралади», — дейилади қўмита хабарида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миср АҚШдан ҳарбий самолётлар сотиб олади

330 11:55 26.01.2022

Наполеон Бонапарт Исломга қандай муносабатда бўлган?

3034 18:05 23.01.2022

Мисрга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

1214 12:05 22.01.2022

Миср яна бир қўзғолон арафасида(ми?)..

1307 21:05 21.01.2022

Миср сайёҳлар учун янги қоидаларни жорий қилади

555 12:25 20.01.2022

«Тўрт соат самолёт ичида қолиб кетдик» – Қолдирилган рейс йўловчилари нимадан норози?

2118 19:04 12.01.2022
« Орқага