Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мисрда Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди

2159

Миср Араб Республикаси ўқув юртларида ҳозирда бир неча юзлаб Ўзбекистонлик талабалар таҳсил оладилар. Улар ҳар йили Юртимизга оид байрам муносабатлари билан тўпланиб турли тадбирлар ўтказиб, Ватанимизни ушбу диёрда янада кенгроқ танилишига улкан ҳисса қўшадилар. Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган ушбу тадбир ҳам шулар жумласидан бўлди. Дастлаб, 31 август куни Қоҳира шаҳри Наср шаҳарчаси 7-туманда жойлашган Нил араб тили марказининг ўқув биноси мажлислар залида катта тадбир бўлиб ўтди. Унда Қоҳира университети магистранти Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид бошчилигида Ал Азҳар университети талабалари, Ислом тадқиқотлари олий маъҳади магистрантлари, мазкур марказ ўқувчилари қатнашишди. Тадбирни Нил маркази раҳбарияти, устоз ва ўқувчилари ҳамда бир нечта меҳмонлар кузатишди. Унда йиғилганларни юртимиз тарихи, давлатимиз рамзлари, маданияти, халқимиз урф-одатлари улуғ алломаларимиз ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништирилди.

Ўзбекистондаги барча вилоятлар географик жойлашуви ва хусусиятларига оид тайёрланган видеоролик орқали диёримиз билан янада яқиндан танишиш имкони бўлди. Тадбир давомида шер ва нашидлар айтилди.  

1 сентабр кунида ҳам Нил марказининг аёл-к,излар булими мажлислар залида шу муносабат билан  қизлар  жамоаси билан яна бир тадбир  утказилди. Унда юқорида айтилган лавҳаларга қушимча тарзда ўзбек миллий урф одатлари билан таништирилди хамда миллий либослар намойиши,  ёр-ёр, алла, машхур ўзбек аёллари  хақида чикиш қилинди. 

Шунингдек, сахна кўринишлари намойиш этилди. 

Бадиий қисм тугагач, барча тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар ўзбекона тушликка таклиф этилди ва дастурхонга миллий таомларимиз палов, манти, сомса, норин тортилди. Тўлиқ араб тилида ўтказилган ушбу тадбир йиғилган бошқа миллат вакилларига  юртимиз билан яқиндан танишиш имконини берди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мисрга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

1010 12:05 22.01.2022

Миср яна бир қўзғолон арафасида(ми?)..

1133 21:05 21.01.2022

Миср сайёҳлар учун янги қоидаларни жорий қилади

502 12:25 20.01.2022

«Тўрт соат самолёт ичида қолиб кетдик» – Қолдирилган рейс йўловчилари нимадан норози?

2105 19:04 12.01.2022

Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлардан бири – The Independent

366 17:30 04.01.2022

Мисрлик кўзи ожиз қиз 18 ойда Қуръонни ёд олди

720 14:50 30.12.2021
« Орқага