Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мисрдан хушхабар: ўзбекистонлик талабалар муаммоси ечилди

4481

Сайтимизни кузатиб борадиган мухлисларимизга маълумки бундан бир неча кун олдин Миср Араб Республикасига диний қўмита рухсати билан бориб, сарсон бўлган талабалар ҳақида мақола ёзилган эди. 

Бир неча кун давомида улар билан ижтимоий тармоқларда гаплашиб, уларнинг аҳволини ўрганиб турдик.

Ниҳоят, бугун Мисрдан хушхабар олдик: барча ўзбекистонлик талабаларнинг номлари ёзилган рўйхат Азҳар маъмурияти томонидан эълон қилинибди.
Бизга ўнлаб талабалар номидан қувонч билан ёзилган жавоб хатлари кела бошлади. 

Биз ҳам ислом оламида энг буюк университет талабаси бўлганликлари билан мазкур талаба укаларимизни табриклаймиз. Қунт ва тиришқоқлик билан ўқишларини, юртимизга замонамизнинг етук олиму фозил кишиларидан бўлиб қайтишларини тилаймиз.

Шу билан бирга талабаларнинг мушкулларини осон қилишда бош қўшган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита мутасаддиларига ҳам ўз миннатдорлигимиз ва Азҳар университети талабалари бўлган ватандошларимизнинг ташаккурини етказамиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абдулқодир Азҳарий: «Юсуф мадрасасига бўлган сафаримиз ниҳоясига етди»

1046 10:25 26.12.2021

Ўзбекистон делегацияси «Ал-Азҳар» раҳбарияти билан учрашди

1203 18:05 07.12.2021

Шаҳзода Чарльз Мисрда Азҳар талабалари билан учрашди

723 13:05 24.11.2021

«Шайх ҳазратлари ўз исмига мос, содиқ ҳаёт кечирганига амин бўлдим» – мисрлик олим эътирофи

2478 18:35 18.11.2021

«Ал-Азҳар овози»да ўзбек олимининг мақоласи эълон қилинди

1747 08:05 08.11.2021

Хушхабар: қориларимиз Азҳар ижозасини олишди

3688 15:30 04.09.2021
« Орқага