Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Мисрдан мактуб

11572

Кеча Мисрда бир неча ўзбекистонликларнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик. Бизга алоқага чиққанлар орасида Мисрда таҳсил олаётган, бўлаётган воқеалардан кўпроқ хабардор бўлган Муҳаммад Али укамиз хабар йўллабди.

Биз бу хатни ўзгартирмай эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Ўз навбатида яқинлари Мисрда ўқиётган ҳамюртларимиздан ваҳимага берилмаслик ва сабр қилишни сўраймиз.

“Мисрда бўлаётган ишлар биринчи марта кўриб турилгани йўқ. Бу ерда анча йилдан бери таҳсил олиб келятган ўқувчи сифатида бундай ҳодисаларни аввалда ҳам гувоҳи бўлганмиз. Бу бир миллатга, давлатга чекланган нарса эмас. Ҳамма давлат фуқароларини кўзига  кўриниб қолса йиғиштириб кетаверишади. Ҳужжатларида  муаммоси бўлмаса маълум кунлик текширувлардан кейин қўйиб юборади. Ёки турар жойи рухсати (иқомаси) бўлмаса, муддати тугаган бўлса ёки бирор таълим муассасаси рўйхатида қайдланмаган бўлса ҳам, ўз ватанига қайтариб юборади. Бу ҳар йили йил охирида бўладиган ишлар. Йўқ ердан ваҳимали гапларни айтаётганлар бу ишлардан хабари бўлмаган, тайинли малумотларга суянмай, Мисрдан ташқарида  гапираётган кишилардир.  Ватандаги уларнинг ота-онасини қай аҳволга солишаётганларини ўйлашмайди ҳам. Ичкаридагиларни кўпи  билан ҳар куни алоқадамиз, бирортаси қийноқлар, сўроқлар бўлаётгани ҳақида гапирмади. 

Ўзбекистондан яқинда келган делегация эса муҳим бир тадбирга келган зиёли одамлар. Келган куниёқ  Музаффар ака меҳмонхонада  биз талабалар билан учрашиб, савол-жавоб қилиб  фикр алмашишган эди. Унда талабаларни камчилик ва эҳтиёжларини сўраб тезда чора кўришларини айтишган, талабалардан янги ғояларини сўрашган эди. Шу қаторда Мисрдаги ва ватандаги талабаларни камчилик ва ютуқлари ҳақида суҳбат бўлган эди.

Элчихона масаласига келсак, мен ўзим элчихона ходими консул билан деярли ҳар куни мулоқот қиляпман.  Ушлаб кетилган йигитлар турган бўлимга борганимда фуқаролар ҳолатини ўрганиш учун элчихона консули ҳам келди. Ўша ерда  мендан талабалар ҳолати ҳақида малумотлар олиб бўлим ходимлари билан суҳбатга кириб кетди.  Элчихонани ҳамда келган меҳмонни  аниқ маълумотга суянмаган ҳолда, таҳдид қилди, дегандек ёмон отлиқ қилиш яхши эмас. Бизни ҳам дўстларимиз, акаларимиз ичкарида. Ҳали қўйиб юборилмади. Қўлимиздан келган ҳаракатни қиляпмиз. Фақат ҳозир кутиб, сабр қилишдан бошқа чора йўқ. Роббим ичкаридаги устозлар, акалар, дўстларимизга энг тез фурсатда озодликни насиб қилиб, ишларини осон қилсин. Қолганлардан ҳам ваҳимага берилмай ҳақимизга дуода бўлишларини сўраймиз”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

62 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

227 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

163 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

161 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

159 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

353 09:45 16.08.2022
« Орқага