Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мисрга йил охиригача буғдой етадими?

330

Миср таъминот вазири Али Моселий сешанба куни Миср 2022-2023 молиявий йил учун 5 миллион тонна буғдой импорт қилиши кераклигини айтган.

Вазир Мисрнинг Португалияни буғдой импорти учун манба давлат сифатида қўшганини маълум қилган.

Давлат ғалла компанияси директорлар кенгаши раиси Камол Ҳошим ўтган шанба куни Миср таъминот мавсуми бошлангандан буён бугунги кунгача 4,1 миллион тонна маҳаллий буғдой олганини айтган.

Унинг қўшимча қилишича, Мисрда биринчи марта маҳаллий буғдой ҳажми тўрт миллион тоннадан ошган ва мавжуд буғдой захиралари 2022 йил охиригача етарли эканлигини таъкидлади, дея хабар беради Reuters.

Дунёнинг энг йирик буғдой импортчиларидан бири бўлган Миср сўнгги бир неча йил ичида Россия ва Украина буғдойига қаттиқ қарам бўлиб қолган эди.

Россиянинг 24 февралда Украинага бостириб кириши Мисрнинг, бир қисми ҳукумат томонидан субсидияланган нонга кетадиган буғдой импортини шубҳа остига қўйди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

269 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

215 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

169 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

448 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

367 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

493 19:10 15.08.2022
« Орқага