Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мисрлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси твит учун айбдор деб топилди

726

Суд мисрлик етакчи инсон ҳуқуқлари ҳимоячисини ўтган йили умуммиллий овоз беришдан сўнг эълон қилган твитида Адлия сайлов комиссиясини туҳмат қилганликда айбдор деб топди.

Баҳжат томонидан асос солинган инсон ҳуқуқлари бўйича Миср ташаббуси (EIPR)га кўра, пойтахт Қоҳирадаги кичик жиноятлар суди душанба куни Ҳусам Баҳжатни 10,000 Миср фунти (тахминан 636 доллар) миқдорида жаримага тортган.

Июль ойида у Миср сайлов органларини ҳақорат қилиш, сайловлар сохталиги ҳақида ёлғон хабар тарқатиш ва ижтимоий тармоқлардан жиноят содир этишда фойдаланганликда айбланиб, судга тортилиши айтилган эди.

Унинг айблов хулосаси 2020 йилги твитига асосланган бўлиб, унда у сайлов комиссияси раисини ўша йилги парламент сайловларини нотўғри бошқарганликда айблаган. Қўшма Штатлар Давлат департаменти ўша пайтда Баҳжатнинг судланиши ва ҳибсга олинишини қоралаган эди.

Миср ҳукумати сўнгги йилларда мухолифатга қарши кенг қамровли тазйиқлар ўтказиб, минглаб одамларни, жумладан, 2011 йилда ўнлаб йиллар ҳукм сурган Ҳусни Муборакни ағдарган “араб баҳори” қўзғолонида иштирок этган фаолларни қамоққа ташлади.

2016 йилдан бери Баҳжатга хорижга чиқиш тақиқланган, унинг шахсий активлари эса 10 йиллик жиноий тергов билан боғлиқ ҳолда музлатилган. Ушбу тергов давомида у ва бошқа кўплаб фаоллар чет элдан маблағ олганликда айбланган.

EIPR’нинг яна бир тадқиқотчиси Болоня университетида таҳсил олувчи Патрик Заки 2020 йил февралидан бери ҳибсда сақланмоқда ва у Италиядан Мисрга қайтиб келганидан кейин «ёлғон хабар тарқатганликда» айбланмоқда.

Ўтган ҳафта Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Миср ҳукуматини Баҳжатга бўлаётган «шафқатсиз таъқибларни» тўхтатишга чақирди.

«Бу чексиз синовлар Баҳжатнинг инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги фаолияти учун қасосга ўхшайди», дейилади баёнотда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Христиан ҳуқуқларини ҳимoя қилиш ташкилоти Мисрда 125 черковнинг фаолияти қонунийлаштирилишини қўллаб-қувватлади

286 09:15 02.12.2022

Эрдоған: «Сиёсатда хафагарчиликка ўрин йўқ...»

489 12:05 29.11.2022

Миср 11 исроиллик учувчидан ўз ҳудудини тарк этишни сўради

608 14:30 25.11.2022

Туркия ва Миср муносабатлари янги, юқори босқичга олиб чиқилади

638 20:00 21.11.2022

Миср: пирамидалар фонида суратга тушиш қоидалари ишлаб чиқилади

340 19:50 13.11.2022

Мисрда иқлим конференцияси баҳонаси билан оммавий тадбирлар тақиқланди

367 16:50 11.11.2022
« Орқага