Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мисрлик кўзи ожиз қиз 18 ойда Қуръонни ёд олди

990

Кўришда нуқсони бўлган 11 ёшли Роа ал-Сайд исмли мисрлик қиз 18 ой ичида Қуръонни тўлиқ ёдлаб олган.

Дакалия вилоятининг қишлоқ ҳудудида яшовчи 6-синф ўқувчиси Қуръон ўргатиладиган маҳаллий ислом марказига бориб турган.

Таълим маркази директори Иҳаб ал-Шарифнинг айтишича, Роа катта иштиёқ билан ўқиган. Қуръон ҳофизлари ўртасида ўтказилган  турли танловларда бир қанча совринларни қўлга киритган.

Қуръон ёдлаш маркази ўқитувчиларидан бири Салим Бакрнинг айтишича, қиз бутун мактаб учун ибрат ва намуна бўлган. «У бошқа талабаларга умид бағишлайди», деб таъкидлайди ўқитувчи.

Роанинг айтишича, у асосан смартфонига ўрнатилган илова орқали оятларни тинглаб, Қуръонни ёд олган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

549 10:35 20.05.2022

Миср: ҳукумат нарх ошишини танқид қилганларни озод қилади

320 14:05 10.05.2022

Мисрда Рамазон ҳайити намозларини очиқ майдонларда ўқиш тақиқланди

639 16:45 27.04.2022

Ўзбекистон энг кўп китоб ўқийдиган давлатлар рейтингига киритилмади

1656 10:06 23.04.2022

Қоҳира аҳолиси 25 миллионга етди

948 07:05 23.04.2022

Миср Россиянинг ўрнига кимдан буғдой сотиб олишини аниқлади

5310 15:05 17.04.2022
« Орқага