Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

«Мактубот»дан мактублар

2151

(Давоми, боши бу ерда)

164 –МАКТУБ

Ҳофиз Баҳоуддин Сарҳиндийга “Ҳақ субҳанаҳунинг файзи хос-у оммга доимо етиб туриши, уни қабул қилиш ва қила олмаслик эса  уларнинг истеъдодига мувофиқ бўлиши” баёнида юборилди.

Ҳақ таоло Ўз карами ва эҳсони ила шариати ғоррога мувофиқ истиқомат ато қилсин. Ҳақ таолонинг файзи  барча хос-у оммга, карим-у лаимга, сахий-у бахилга, хоҳ у мол қисми, хоҳ авлоду иршод  қисми бўлсин, хоҳ ҳидоят қисми бўлсин ҳаммага ворид бўлиб туради. Аммо, баъзиларнинг буни қабул қилиши ёки қабул қила олмаслиги эса, ўша бандалар тарафидан, уларнинг қабул қилиш истеъдодига  мувофиқ бўлади. Бу файзни баъзилар қабул қилиша олади баъзилар эса йўқ.

“Албатта, Аллоҳ уларга зулм этгувчи бўлмади, лекин улар ўзларига зулм этдилар”, (Анкабут сураси, 40-оят).

Қуёш иссиқ мавсумда  кийимга ҳам, кир ювгувчига ҳам бир хил тушаверади. Қуёш иссиғидан кир ювгувчининг чеҳраси қорайиб, кийим  эса оқариб кетаверади.

Ушбу қабул қилолмаслик Худойи таолодан юз ўгириш сабаблидир. Юз ўгирувчи учун бадбахтлик лозимдир. Ва неъматдан маҳрумлик зарурдир. Кўплаб юз ўгирувчилар борки, дунёвий неъматлар сабабли мумтоздир, уларнинг юз ўгиришлари маҳрум бўлишига не учун сабаб бўлмади?, деб эътироз қилинса, билиш лозимки, бу зоҳирий неъматлар истидрож бўлиб, залолату юз ўгиришга янада чуқурроқ шўнғишлари ва уни хароб қилиш учун неъмат тарзида бўлади.

“Улар Бизнинг ўзларига молу дунё ва фарзандлар ила мадад бераётганимизни, уларга яхшиликларни тезлатишимиз, деб ҳисоблайдиларми? Йўқ! Улар сезмаслар”. (Мўминун, 55-56).

Бас, Аллоҳдан юз ўгирса-да дунё ва унинг неъматларининг ҳосил  бўлиши айни истидрож - бадбахтликдир.  Дунёдан алҳазар ва алҳазар. Вассалом.                      

(Давоми бор).

Суннатулоҳ Абдулбосит таржимаси

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрини мақтаб шикоят қилган аёл ва Ҳазрати Умар

1008 11:05 05.08.2022

«Сизнинг камтар хизматкорингиз...» – Англия қиролининг халифа Ҳишомга мактуби

2226 14:52 19.04.2022

Мисрдан мактуб

11572 09:14 12.12.2021

Aфғонистонлик журналистлар БМТга мактуб йўллашди

1983 22:05 30.08.2021

«Мактабларда исломни ўргата бошласак, бошқа диндагилар эътироз билдириши мумкин»

5436 18:55 14.06.2021

Яхшилик мактуби

1679 11:50 24.04.2021
« Орқага