Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Москва-Бухоро рейси носозлик туфайли сафарни давом эттира олмади

972

Кеча Москва-Бухоро рейсини амалга ошираётган “Супержет” самолёти “Внуково” аэропортида бортда қўниш мосламасининг сенсори ишламай қолганидан сўнг яна ўша аэропортга қайтиб қўнишга мажбур бўлган.

Бироқ “Супержет” қайтиб қўнишдан олдин деярли икки соат давомида ёқилғини ёндириб тугатиб, сўнг фақат иккинчи уринишда эсон-омон қўна олган.

Россия ишлаб чиқарган “Супержет”ларда кўнгилсиз воқеалар кўпайиб боряпти.

Масалан, фақат 24 апрел кунининг ўзида учта Супержет 100 самолёти техник носозликлар туфайли жўнаб кетиш аэропортларига қайтишга мажбур бўлган.

Биринчи ҳодиса (“Азимут” авиакомпаниясининг АЗО849 Москва-Ереван рейси) Москва вақти билан соат 11:32 да содир бўлди: 1850 метр баландликка кўтарилгандан сўнг, самолёт экипажи қанот ёпгичларининг тиқилиб қолгани ҳақида хабар берди ва бир соатдан кейин самолёт Внуково аэропортига қайтди.

Иккинчи ҳодиса Москва вақти билан соат 20:40да “Россия” авиакомпаниясининг SU6819 Сочи (Адлер) – Ереван рейси вақтида содир бўлган. Кўтарилишдан сўнг экипаж кондиционер тизимининг носозлиги ҳақида хабар бериб, жўнаб кетиш аэродромига қайтди. Самолёт бортида 78 йўловчи бўлган ва қўниш муваффақиятли амалга оширилган. Ўша куни кечқурун яна бир “Азимут” компаниясига тегишли самолёт (А4 552 Тел-Авив-Минералние Води) Ўрта ер денгизи бўйлаб бир соат давомида айланиб учиш аэропортига қайтган. 

25 апрель куни Москва вақти билан 01:51 да “Сухой Супержет” (“Азимут” рейси AZO569 Минералние Води – Истанбул) ҳавога кўтарилишга ҳам улгурмади, кондиционер тизимидаги муаммо туфайли аэропортга қайтган. 

Шуни ҳам айтиш лозимки, “Россия авиасозларининг фахри” деб ҳисобланадиган ушбу самолёт компонентларнинг 80% чет элда ишлаб чиқарилади.

2019 йилнинг 5 майида Москванинг Шереметьево аэропортида “Сухой Супержет” билан рўй берган авиафалокатда самолёт ёниб кетган ва 41 киши ҳалок бўлган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

480 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

63 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

231 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

599 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

313 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

187 20:45 06.07.2022
« Орқага