Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Москва: жума намозига келган юзлаб намозхон текширилган

2175

Полиция Москва яқинидаги Котелникидаги масжидда 600 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига адвокат Лидия Аносова маълум қилган.

«Менга келган хабарларга кўра, 600 га яқин одам ҳибсга олинган. Улар Котелники шаҳридаги масжидда ҳибсга олинган, энди эса уларни машиналарда Люберецкий полиция бўлимига олиб кетишган. Уларнинг ҳужжатлари текширилмоқда, ҳеч қандай айб қўйилмаган”, деган у.

«Ҳозирда ушланганларнинг ҳаммаси қўйиб юборилган. Уларга нисбатан ҳибсга олиш ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ҳеч қандай протокол тузилмаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан бирининг сўзларига кўра, ҳибсга олиш баъзи текшириш тадбирларининг бир қисми бўлган”, дея қўшимча қилган адвокат Мария Красова.

Readovka нашрининг ёзишича, хавфсизлик ходимлари кундузи соат бирларда масжидга келишган ва намозхонларни «намозни тўхтатиб, ерга юзтубан ётишга» мажбурлашган. Кейин улар ҳужжатларини бирма-бир текширишни бошлаган. Текширув чоғида Россияда рўйхатдан ўтмаган ёки фуқаролиги бўлмаганлар полиция автомобилларига чиқариб олиб кетилган. Масжид имомининг сўзларига кўра, полиция болалар ва қарияларни ҳам бинодан чиқармаган, йиғилганларнинг айримларининг тоби қочиб касалхонага олиб кетилган.

Нашрнинг ёзишича, текширувлар Москва ва Москва вилоятининг бошқа масжидларида ҳам ўтказилган. Хусусан, газетанинг ёзишича, полиция Мир проспектидаги жоме масжидида ҳам навбатчилик қилган. «У ерда бўлган россияликлар паспортлари текширилгандан сўнг қўйиб юборилган. Чет эл фуқаролари бўлимга олиб кетилди ва улардан ДНК йиғилгандан кейин қўйиб юборилди», деган у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия Ўзбекистонда рус мактаблари очмоқчи

600 09:06 16.10.2021

Курил ороллари можароси: Япония Россияга норозилик билдирди

821 16:30 15.10.2021

Путин «Толибон»нинг Россияда тан олиниши ҳақидаги саволга жавоб берди

1541 15:20 15.10.2021

Тоғли Қорабоғ: бир озарбайжонлик арман снайпери ўқидан ҳалок  бўлди

405 11:30 15.10.2021

Қорабоғ: арман ноқонуний қуролли гуруҳлари ўртасида отишма чиққан

396 09:50 15.10.2021

Меҳнат мигрантларига амнистия эълон қилингани Жириновскийга ёқмади

823 07:05 15.10.2021
« Орқага