Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Москва Марказий Осиёга АҚШ қўшинлари жойлаштирилишига қарши

1112

Марказий Осиёга хорижий ҳарбий базаларни жойлаштиришнинг хатари ҳар қандай фойдани босиб кетади ва Афғонистондаги йирик инфратузилма лойиҳаларига нуқта қўяди. РИА “Новости”нинг хабар беришича, Россия Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ давлатлари департаменти учинчи директори Александр Стерник ана шундай фикр билдирди.

“Чет эл ҳарбий базасининг хатари ҳар қандай фойдани босиб кетади. Кейин Афғонистонда газ қувурлари, электр узатиш линиялари, транспорт йўлаклари билан боғлиқ йирик лойиҳаларга чек қўйишимиз керак бўлади”, – деди у.

Стерникнинг айтишича, Марказий Осиё давлатларига АҚШ ҳарбий базаларининг жойлаштирилиши “Толибон”нинг ушбу мамлакатларга ҳужумига туртки бериши мумкин. 

“Биз терроризмга қарши ҳаракатлар баҳонасида ҳарбий ва разведка базаларини жойлаштириш мақсадида иттифоқчиларимизга кўрсатилаётган босимни ўта хавфли деб ҳисоблаймиз, – деди Стерник. – Бу ҳам Марказий Осиё давлатлари учун, ҳам Россия, Хитой ва Эрон учун мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас, чунки биз Марказий Осиёда бундай базаларнинг жойлаштирилиши қандай вазифаларни ҳал қилишини тушунамиз”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Politico нашри Пентагон расмийлари шу ойда Ўзбекистонда АҚШнинг аксилтеррор кучларини жойлаштириш имкониятларини муҳокама қилиши ҳақида хабар тарқатган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Москва: давлатга хиёнат қилган Россия фуқароси ҳибсга олинди

690 19:05 03.12.2021

Москва Украинага бостириб кирса, жазоланади

862 09:32 02.12.2021

Москва Тожикистонга мактаблар қуриб беради: ўқитувчилар ҳам, ўқув дастури ҳам Россиядан

372 10:45 01.12.2021

Эрдоған Киев ва Москвани яраштириб қўймоқчи

571 10:12 30.11.2021

Собянин ҳовли тозаловчи муҳожирлар сонини ҳам камайтирмоқчи

950 11:30 25.11.2021

Кузбассдаги «Листвяжная» конида портлаш рўй берди

416 11:14 25.11.2021
« Орқага