Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Москва Пхенянга қурол эвазига озиқ-овқат таклиф қилмоқда - АҚШ

964

Россия, АҚШнинг даъволарига кўра, Украинада уруш олиб бориш учун етарли бўлмаган қурол-яроғ эвазига КХДР доимий равишда муҳтож бўлган озиқ-овқатни Шимолий Корея режимига таклиф қилиш ниятида Пхенянга расмий делегация  жўнатган.
Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Жон Кирби маълум қилди ва у Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳар қандай келишув, жумладан, қурол-яроғлар бўйича келишув ҳам БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига зид келишини  айтган.
Қўшма Штатлар аввалроқ КХДРни Россия ҳарбийлари ва «Вагнер» ёлланма аскарларини қурол-яроғ билан таъминлашда айблаган, Пхенян эса бу айбловларни қатъиян рад этган.

Жон Кирби матбуот анжуманида айтишича, ҳозир АҚШда Москва ва Пхенян ўртасида тузилиши мумкин бўлган келишув ҳақида янги маълумотлар бор.
«Биз биламизки, Россия Шимолий Кореяга делегация жўнатиб, уларга ўқ-дорилар эвазига озиқ-овқат таклиф қилмоқчи», — деган у.
АҚШ воқеалар ривожи ва таклиф қилинган келишувни диққат билан кузатиб бормоқда, деди Кирби.
Пайшанба куни аввалроқ АҚШ Молия вазирлиги Москва ва Пхенян ўртасидаги музокараларда воситачилик қилган Словакия фуқароси Ашот Мкртичевни қора рўйхатга киритган эди. Департамент вакилларининг таъкидлашича, Мкртичев аллақачон бир қатор битимлар ва савдоларни уюштирган, бу эса Шимолий Кореяга 2022 йил охири – 2023 йил бошида валюта, фуқаролик самолётлари, товарлар ва хом ашё эвазига Россияга қурол етказиб бериш имконини берган.

Украинадаги урушни давом эттириш учун зарур қурол-аслаҳа ва ўқ-дориларни қидираётган Россия Ғарб давлатлари томонидан киритилган қаттиқ санкцияларга учраган. Шу боис, Москва борган сари КХДР ва Эрон каби бир неча давлатлардан ёрдам сўрашга мажбур бўлмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

499 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

592 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

813 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

633 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1137 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

951 09:15 05.06.2023
« Орқага