Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Москва Украинага бостириб кирса, жазоланади

992

Агар Россия Украинага бостириб кирса, Вашингтон Москвага қарши аввал бўлмаган кенг миқёсли иқтисодий санкциялар жорий этишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Ригада бўлиб ўтган НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғилишидан сўнг маълум қилган.

Қўшма Штатлар Россиянинг Украинага қарши агрессив ҳаракатларни режалаштираётгани ҳақида далилларга эга эканлигини даъво қилмоқда.

«Президент Владимир Путин бостириб кириш тўғрисида қарор қабул қилганми ёки йўқлигини билмаймиз. Лекин биз биламизки, агар шундай ҳол юз берса, бизнинг ҳаракатларимиз ҳам имкон қадар тезроқ бўлиши мумкин. Шунинг учун ниятлар ва вақт ноаниқлигига қарамай, биз тайёр бўлишимиз керак. Шу билан бирга Россияни йўналишини ўзгартиришга ҳаракат қилишда давом этамиз», деган Энтони Блинкен.

Кремль босқин ҳақидаги даъволарни кескинликни асоссиз кучайтириш деб атаган. Москва НАТОнинг шарққа кенгайишини истисно қиладиган ҳуқуқий кафолатларга эришиш учун бевосита музокараларни бошлашни таклиф қилмоқда

Москвада хорижий давлатларнинг янги келган элчиларга ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида Россия президенти Владимир Путин шундай деди:

«НАТО шарққа қараб кенгаймайди, деган оғзаки кафолатлар ҳаммага маълум, бироқ ҳаммаси аксинча амалга оширилди. Аслида Россиянинг қонуний хавфсизлик хавотирлари эътиборга олинмади ва энди улар бундан кейин ҳам эътибордан четда қолмоқда».

Euronews мухбири Янис Лайзанснинг Ригадан хабар беришича: “Ригадаги НАТО ташқи ишлар вазирларининг саммитида ҳеч қандай қарор қабул қилинмади, аммо Москвага Украина билан чегарада кескинликни юмшатиш учун аниқ сигнал юборилди. Украинага қарши ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилса, оқибатлари ёмон бўлишини НАТОга аъзо барча давлатларнинг вазирлари тан олишди. Украина НАТО аъзоси эмас. Бу ерда гап сиёсий ва иқтисодий санкциялар ҳақида кетмоқда. НАТО Россияга қарши тўғридан-тўғри санкциялар қўя олмайди. Буни альянснинг ҳар бир аъзоси алоҳида бажариши керак, НАТО эса, жараённи бошқаришга ваъда беради".

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Афғонистондаги иқтисодий муаммоларнинг сабабини айтди

145 10:05 20.01.2022

Назарбоев энди расман раис эмас

149 09:52 20.01.2022

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

181 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

226 08:25 20.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

376 22:05 19.01.2022

Вулқонлар отилиши иқлимга қандай таъсир қилади?

417 21:05 19.01.2022
« Орқага