Оқибатда, 8 нафар мигрант қурбон бўлди. Ҳозирда уларнинг фуқаролиги аниқланмоқда.
Ёнғин Москва жанубидаги Алмати кўчасидаги ётоқхонада содир бўлган. 8 нафар қурбондан ташқари, яна 8 киши қутқариб қолинган. 200 нафари эса эвакуация қилинган.
«Ётоқхона Алмати кўчаси, 7-уй, 2-бинода жойлашган. Ҳозирда 8 киши вафот этгани аниқланган, яна уч нафар одам шифокорлар назоратида. Вафот этганларнинг барчаси муҳожирлар. Уларнинг фуқаролиги аниқланмоқда. Ёнғин ўчирилди, 150 квадрат метрлик учта хона ва коридор ёнган», — дея хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
«Мосгаз» ОАЖ матбуот хизмати хабарига кўра, бу бино газ билан таъминланмаган.
Қўшимча қилинишича, ёнғин ҳақида хабар пайшанба куни Москва вақти билан соат 23:58 да келиб тушган. Ёнғин 20 дақиқа ичида ўчирилган. Тахминларга кўра, ёнғин ҳақида кеч хабар берилган. Одамлар ўз кучлари билан ўчиришга ҳаракат қилган.