Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Москвада туғилган бола учун суюнчи пули берилмоқда

1106

Москва туғруқхоналарида янги туғилган чақалоқларга тўловлар ҳақидаги маълумотлар Марказий Осиё мамлакатлари тилларида чоп этилади, деб хабар беради Readovka канали.

Журналист Москвадаги туғруқхоналарда пойтахтда ҳар бир бола туғилиши учун 20 минг рубль тўлангани таъкидланган бир нечта хорижий тилларда ахборот буклетлари бўлган стендларни топган.

Буклетларнинг материаллари «Москвада туғилиш» лойиҳаси сайтида жойлаштирилган. Улар озарбайжон, инглиз, ветнам, дари, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман ва ўзбек тилларига таржима қилинган.

2020 йил февраль ойида Москва ҳукумати Москвадаги янги туғилган боланинг ота-онаси пойтахт туғруқхоналарида 20 минг рубль миқдорида суюнчи пули олиши мумкинлиги ҳақидаги 114-ПП-сонли қарорни эълон қилган. Фармон имзолангандан сўнг, «Российская газета» мутахассислари келажакдаги тўловларни йилига 700 млн.га етишини тахмин қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған Киев ва Москвани яраштириб қўймоқчи

438 10:12 30.11.2021

Собянин ҳовли тозаловчи муҳожирлар сонини ҳам камайтирмоқчи

921 11:30 25.11.2021

Кузбассдаги «Листвяжная» конида портлаш рўй берди

289 11:14 25.11.2021

Москвада мигрантлар учун ётоқхоналар қурилади

338 12:25 23.11.2021

Президентнинг Москвага сафари ҳақида: “Ўзбекистон яхши дипломатлик манёврлар олиб бормоқда”

1569 19:05 20.11.2021

Москва ҳокими мигрантлардан воз кечмоқчи: “Бошқача сифатдаги одамлар керак”

2539 09:55 18.11.2021
« Орқага