Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Москваликлар ёппасига Қирғизистон паспортини олишмоқда

1669

Москва аҳолиси Қирғизистон паспортини олишга шошилмоқда. Президентнинг республика фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги сўнгги фармонида пойтахт вилоятининг эллик нафарга яқин аҳолиси ва Россиянинг бошқа ҳудудларидан яна шунча одамлар бор эди.

Шу билан бирга, паспорт олувчиларнинг исм-шарифлари қирғизистонликларга ўхшамайди. Хусусан, Тверь вилояти собиқ губернатори Дмитрий Зеленин Қирғизистон паспортини олди. 

Бундан ташқари, қўшни республика фуқаролигини олганлар орасида Россия ҳукуматининг олий суд инстанцияларидаги ваколатли вакили Михаил Баршевскийнинг қизи Наталя Баршчевскаянинг фамилияси ҳам бор эди. 

Қирғизистон фуқаролигини олганлар орасида тадбиркор, "Ароматный мир" компаниясининг соҳиби Валерий Задориннинг  ўғиллари эканлиги айтилаётган Александр ва Михаил ҳам бор. Задориннинг ўзи Бишкекда туғилган. 

Bitzlato крипто биржаси ҳаммуассиси Антон Шкуренка ҳам Қирғизистон паспортини олган. Февраль ойида у француз терговчиларининг илтимосига биноан Москвада ҳибсга олинган эди, деб ёзади Baza нашри. 

Шкуренко бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган товламачилик, маълумотларни ўғирлаш ва уларни қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизимига кириш ҳамда пул ювишда гумон қилинмоқда.

Қирғизистон икки фуқароликни расман тан олмайди. Қирғизлар икки паспортга эга бўлишлари мумкин, лекин ҳукумат ўз фуқаросида бошқа давлат паспорти борлигидан хабари бўлмасагина фуқаролик берилади..

Ўтган йили жами 2 мингга яқин киши Қирғизистон фуқаролигини олди, деб ёзади «MK.RU Қирғизистон» нашри. Ўтган йилнинг ноябрида мамлакат парламенти “олтин паспортлар” дастурини – инвестиция учун фуқароликни беришни таклиф қилган эди. Бунга жавобан Рақамли ривожланиш вазири ўринбосари Аидарбек Мамбетқодиров шу каби қонун лойиҳаси аллақачон ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Ўтган йилнинг ёзида Қирғизистонда Россия ва МДҲнинг бошқа давлатларидан келган ИТ-мутахассислари учун кўчиш ва ишлаш шартлари соддалаштирилган эди. Уларга “рақамли кўчманчилар” (Digital nomad) мақомига эга бўлиш, мамлакатда рўйхатдан ўтмасдан ва ишлаш учун рухсатномасиз қолиш имконияти берилди. ИТ-мутахассисларининг яқин қариндошлари ҳам Қирғизистонга кириш ва қолиш учун рухсат олишлари мумкин эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

155 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

305 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2875 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3399 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1659 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1894 15:03 28.05.2023
« Орқага