Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

«Мактубот»дан мактублар

2101

(Давоми, боши бу ерда)

265- МАКТУБ

Шайх Абдулҳодийга “Мусулмонлар ҳуқуқларини зое қилмайдиган узлат ихтиёр қилиш,  уни риоя қилиш лозим бўлган ҳуқуқлари ва мана шунга муносиб нарсалар баёни” да юборилди.

Аллоҳга ҳамд ва У Зот Расули алайҳиссаломга салавоту дуолардан сўнг, биродари азизимиздан баъзи бир аҳволотлар ҳақида ёзилган мактуби етиб келиб, кўп ҳурсандчиликлар етказди. Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинким, айрилиқ кунлари муҳаббат, ихлос, мавадда ва ихтисос етказмади.  Агар ўзлари келсалар муносиброқ иш бўлган бўлар эди. Аллоҳнинг барча ишларида хайрият бордир. 

Узлатни (бир нарсадан четлашиш, узилиш, узоқлашиш)  орзу қилган экансиз. Тўғри, узлат – сиддиқлар орзусидир. Сизда узлат қилиш ва қилмаслик ихтиёри бор. Узлат сизга муборак бўлишини умид қиламиз.  Узлатни ихтиёр қилиш қандоқ ҳам яхшидир. Аммо, у сабабли мусулмонлар ҳуқуқлари паймол бўлмаслиги лозим.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмоннинг бошқа мусулмон устида бешта ҳаққи бор: Саломига алик олиш. Касал бўлса, бориб кўриш. Вафот қилса жанозасида қатнашиш. (Таом ёки бошқа нарсага) Чақирса бориш. Акса уриб “Алҳамдулиллаҳ”, деса “Ярҳамукаллоҳ”, деб жавоб бериш”, деб айтдилар”.   

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Аммо, чақирилганда боришнинг ўз шартлари бордир. Имом Ғаззолий раҳимҳуллоҳ “Эҳё” да айтади: “Бирор жойга чақирилганда ўша жойдаги таомлар шубҳалик, ёки у ерда шариат ман қилган ҳаром нарсалар  бўлса, у жойга бормаслик жоиз бўлади. Ёки бўлмаса чақиргувчи золим, фосиқ, бидъатчи, ёмонликлар эгаси, ёки фахр ва мубоҳотларга ўта ўч бўлса ҳам бормаслик жоиз бўлади”. “Ширъатул Ислом” да: “Риё учун тайёрланган таомга чақирилганда боришлик вожиб бўлмайди”, дейилган. “Муҳит” да эса: “Бир дастурхонки, унда лағв, бемаза қўшиқлар айтилаётган бўлса, ёки  унда ўтирганлар ҳаром ичимликларни истеъмол қилишаётган бўлса у жойда ўтириш лозим бўлмайди”. “Мутолибул муъминун” да келтирилишича: “Агар чақирилган жойда шариат ман қилган нарсалар бўлмаса (никоҳ валиймаси бўлса) бориш вожиб бўлади”. Аммо, бу замонда чақирилган жойда бу нарсалар йўқ бўлиши душвордир.   
Узлатни дўстлардан эмас, ағёр (дўст бўлмаган, бегона) лардан қилиш лозимлигини англаш керак.  Бу тариқаи олияда биродарлари ила суҳбат қилиш  - суннати муаккададир.  Хожа Муҳаммад Нақшбанд қуддиса сирруҳ айтадики: “Бизнинг йўлимиз -  суҳбатдир. Зеро, хилватда шуҳрат бор. Шуҳратда эса офат бордир”.

Бу ердаги суҳбатдан мурод  мухолиф ва мункирлар суҳбати эмас, мувофиқи тариқатлар  суҳбатидир.  Зеро, тариқат улуғлари  суҳбатлашишга   мувофиқликни, икки тарафни бир бирига нафси ва фаносини мувофиқлигини шарт қилдиларки, бунингсиз муяссар бўлмайди. 

Касални зиёрат қилиш унга қаровчи инсон бўлса  - суннатдир. Агар унга қараб тургувчи, парваришловчи бўлмаса  - вожибдир. Чунончи, “Мишкот” ҳошиясида шундайдир. 

Жаноза намозларига ҳозир бўлиш, озгина бўлса ҳам уни ортидан бориш лозимки, тойинки, маййит ҳаққи адо бўлсин. 

Намозларни жамоат билан адо қилиш, жумъани  ва хайит намозларини ўқиш ҳам Ислом дини заруриётлардандир.  Иложи борича, бошқа вақтларни ҳам зикруллоҳда ўтказишга уриниш лозим.

Аввало, ниятни тўғирлаб олиш лозимки, узлатдан бўлган мурод тўғри бўлсин, монеъи шариат бўлмасин. (Узлат қилувчида) Қалбини Ҳаққ жалла ва ъалаа зикрига тўлдириш ва бошқа бекорчи ва бефойда нарсаларга машғул бўлишдан сақланишдан бошқа ният бўлмасин.  Ниятни тўғирлаб олишга жуда ҳам эътиборлик бўлиш лозим. Мабодо,  агар унинг замнида нафсоний истаклардан биронтаси яширин бўладиган бўлса, (шуҳрат топиш, риё каби) илтижо ва тазарру ила ниятни тўғирлашга кўп уриниши, ожизлик ва инкисорли бўлиши лозим. Шоядки, ният ҳақиқатига муяссар бўлинса.   Етти бора истихора қилиш ҳам керак.

Мана шуларга эътиборли бўлинса узлатдан улуғ самаралар олиш мумкин.  Бошқа ҳолатларни кўришганда баён қилинади. Вассалом.

(Давоми бор).
Суннатулоҳ Абдулбосит таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрини мақтаб шикоят қилган аёл ва Ҳазрати Умар

1010 11:05 05.08.2022

«Сизнинг камтар хизматкорингиз...» – Англия қиролининг халифа Ҳишомга мактуби

2226 14:52 19.04.2022

Мисрдан мактуб

11573 09:14 12.12.2021

Aфғонистонлик журналистлар БМТга мактуб йўллашди

1984 22:05 30.08.2021

«Мактабларда исломни ўргата бошласак, бошқа диндагилар эътироз билдириши мумкин»

5436 18:55 14.06.2021

Яхшилик мактуби

1679 11:50 24.04.2021
« Орқага