Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Мотуридия таълимоти ва замонавийлик» мавзусига бағишланган халқаро тадбир ўтказилади

595

Ўзбекистон халқаро Ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро тадқиқотлар маркази томонидан жорий йил  16 июнь куни «Мотуридия таълимоти ва замонавийлик» мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн-симпозиум ўтказилади.

Имом Мотуридий халқаро тадқиқотлар марказидан маълум қилишларича, буюк аллома ва унинг издошларининг бой илмий мероси ҳақида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиш мақсадида ташкил этилаётган мазкур анжуманда Халқаро ислом академияси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро тадқиқотлар марказлари, ICESCO, IRCICA, Малайзия ислом тадқиқотлари институти, Ал-Азҳар мажмуаси (Миср), Селжуқ университети (Туркия) сингари  ислом оламидаги нуфузли илмий мажмуалар олимлари иштирок этади. Шунингдек,  Миср, Иордания, Туркия, Германия, Швеция, Франция, Босния ва Герцеговина, Россия, Малайзия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Афғонистондан  мотуридийшуносларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

 Анжуман дастуридан Имом Мотуридий таълимоти ва унинг бугунги кундаги аҳамиятига оид қатор маърузалар ўрин олган.
Халқаро тадбир доирасида, шунингдек, Имом Мотуридий  маркази  томонидан ўзбек тилига таржима қилинган  Мотуридийнинг  «Таъвилот ал-Қуръон» асарининг 29-томи,  Али Қорининг   «Шарҳ аль-фиқҳ аль-Акбар», Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ал-Ҳидоя» ва бошқа китобларнинг  тақдимоти ва  талабалар ўртасида ўтказилган «Имом Мотуридий издошлари» танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Алвидо, Ватан! Самарқанд

1268 21:15 22.09.2021

Нобел мукофоти совриндори Азиз Санжарга Ўзбекистонда фахрий докторлик берилди

838 21:05 21.09.2021

Усмонхон Алимов Самарқандда дафн этилди

1481 18:18 16.08.2021

Самарқандда ҳарбийларнинг ўқув-машғулоти бўлиб ўтди

466 20:55 11.08.2021

Самарқандда автобус ағдарилиши оқибатида икки нафар йўловчи вафот этди

666 17:05 31.07.2021

Самарқандда бир йигит пичоқ билан тўрт аёлга ҳужум қилган

1244 15:15 02.07.2021
« Орқага