Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муаммар Қаззофий қайтадан дафн этилади

2670

Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Қаззофийнинг хоки қайта дафн этилиши учун унинг қабиласига топширилади. Бу ҳақда AlHadath телеканали хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, Қаззофийнинг хокини унинг ўғни Мутассимга топшириш масаласида Мисурата шаҳри етакчилари ҳамда ал-қаззофа ва ал-мужабар қабилалари ўртасида келишувга эришилган.  

Қаззофийнинг айнан қаерга кўмилганини дафнда бевосита қатнашган саноқли кишиларгина билади. Улар дафн жойини ошкор этмаслиги ҳақида Қуръонга қўл қўйиб қасам ичган. Бироқ бир неча кун олдин кўнгиллилар қўшини етакчиларидан бири Салоҳ Бади дафн жойини ошкор этишга тайёрлигини, марҳум президент хокининг яқинларига топширилиши мамлакатда тотувликка хизмат қилишини айтди.

Муаммар Қаззофий 2011 йилнинг 20 октябрида исёнчилар томонидан ўлдирилган эди. Айрим маълумотларга қараганда, у Мисурата шаҳрининг жанубида кўмилган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливияда умуммиллий ярашув эълон қилинди

588 12:05 07.09.2021

Ливия: Қаззофийнинг ўғли озодликка чиқди

778 13:00 06.09.2021

Қаззофийнинг ўғли сиёсатга қайтмоқчи(ми?)

1121 11:20 02.08.2021

Қаззофийнинг «учар саройи» Ливияга қайтарилди

1822 15:05 21.06.2021
« Орқага