Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Муборак ой хушхабарлари

892

Рамазон муждаларга тўла ой ҳисобланади. 

Пайғамбаримиз (с.а.в) бу ой хосиятлари ҳақида шундай марҳамат қиладилар: «Рамазон кириши билан раҳмат эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади ҳамда шайтонлар занжирбанд қилинади».

Жаҳаннам эшикларининг ёпилиши, шайтонларнинг занжирбанд қилиниши, инсонларга бериладиган зарарларнинг илоҳий лутф ила ҳимояланиши бу ойнинг нечоғли мубораклигидан далолатдир. Шайтонлар бу ойда ишонч, ибодат ва ахлоқда мусулмонларни йўлдан оздиришга эришолмайди. Сабаби, рамазонда мусулмонлар жаннат йўлида бўлиб, ибодат, тавба ва дуо билан банд бўладилар.

Саҳарликнинг баракоти:

Рамазон саҳарлик, ифторлик ва таровеҳ намози ила раҳматланган: саҳарликда барокат, ифторликда хайр ва фаришталар дуоси, таровеҳда эса қилинган гуноҳ ишларимизнинг мағфирати муждаси бор.

Ҳар биримиз саҳарликка турарканмиз, бир томондан кун бўйи жисмимизга қувват бўлсин, дея овқатлансак, иккинчи томондан, хушхабари берилган саҳарлик баракотидан насибадор бўлишга саъй қиламиз. Зотан, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан тавсиядир.

Ифтордаги хайр:

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Саъд бин Убоданинг ёнларига келганларида, Саъд (р.а.) ёнларидан бир бурда нон билан зайтун чиқариб, у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга узатдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан татиб кўрдилар ва: «Дастурхонингизда рўзадорлар ифторлик қилсинлар, егуликларидан есинлар, шунда фаришталар сизни дуо қиладилар», дея марҳамат қилдилар.

Ифтор дастурхони атрофида кун бўйи чеккан заҳматларимиз қаршисидаги раҳматни кўриш, ҳис қилиш нақадар мароқли. Айнан шу дастурхонда биз билан бирга ейиш-ичиш мақсадидан ҳоли, гуноҳ ишларимиз учун Яратгандан мағфират сўраб, Раҳмон Зотнинг раҳматини илиниб дуога қўл очган фаришталарнинг борлиги ифторликнинг қай даражада улуғлигидан далолат эмасми?! Шундай хушхабарни билган ҳар бир рўзадор ифторни сабрсизлик билан кутади. Зотан, Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар: «Кишиларнинг ифторликка шошишларида ҳамиша хайр бор». 

Таровеҳ хушхабари:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: «Кимки рамазони шариф кечаларидаги ибодатнинг савобига ишониб, мукофотини Яратгандан умид қилиб, Унинг ризоси учун таровеҳ намозини ўқиса, қилган гуноҳлари кечирилади».

Рамазон рўзасининг ажри:

Муборак ой муждаларининг энг қувончлисидан яна бири, рамазон рўзасини тутишнинг савоби бошқа ҳар қандай ўлчовлардан аъло ва устунлигидадир. Бу хусусда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: «Азиз ва жалил бўлган Аллоҳ таоло дейди: «Одам ўғилларининг ҳар ишдаги хайр ва ибодатлари ўзлари учун (бир манфаат тушунчаси бор)дир. Бироқ рўза ундай эмас. Сабаби рўза холис Менинг (розилигим) учун қилинадиган ибодат. Унинг мукофотини ҳам Ўзим бераман», дейди».

Дарҳақиқат рўзада риё бўлмайди. Аллоҳ учун самимий ният ила, савобу ажрдан умид қилиб, баракотли саҳардан ифторга етишган мўминда риё не қилсин! Зотан, рўза холис Аллоҳ учун тутилади ва унинг савоби ҳам ёлғиз Унга оиддир. Шундай экан, банда ифтор севинчи билан шодлангани каби, Роббисига қовушган пайт ана шу рўзасининг мукофоти билан ҳам севинади. 

Жаннатдаги Райён эшиги:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади: «Жаннатда Райён деб аталувчи эшик бўлиб, ундан Қиёмат кунида (жаннатга) ёлғиз рўзадорларгина киришади. (Қиёмат кунида): «Рўзадорлар қани?» – деган овоз келади, шунда барча рўзадорлар ўринларидан турадилар. Уларга жаннатга киринглар дейилади, рўзадорларнинг энг сўнггилари киргунларича эшик очиқ туради. Ҳамма рўзадорлар кириб бўлгандан сўнг, эшик ёпилади-да, ундан жаннатга бошқа ҳеч ким киролмайди».

Қуръони каримда минг ойдан хайрли экани хушхабари келган Қадр кечаси ҳам рамазон ойидадир. Демак, биз ҳар бир куни имон байрами бўлган муборак ой ичрамиз. Биздан лозими – ана шу қутлуғ кунларни мақомига муносиб кечирмоқ... Бу ойда муждаланган ажру баракотларини қўлга киритишга саъй қилмоқ... Рамазонда қўлга киритган яхшиликларни кейинги рамазонларгача яшамоқдир!

Умму Самиҳа тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

987 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1064 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

705 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1384 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

726 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1476 15:30 07.06.2023
« Орқага