«Муфтий масаласи» – Azon.uz Бош муҳаррири ишдан олинди

21:47 10.09.2019 13421

Аввалроқ, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг расман билдирилишича, муфтий Усмонхон Алимов ўз лавозимидан озод этилмаган.

Шу муносабат билан, 2019 йил 10 сентябрь куни “Azon New Media”да шошилинч мажлис чақирилди ҳамда хабар тайёрлашда эътиборсизликка йўл қўйгани учун Azon.uz Бош муҳаррири ишдан олинди.

Azon.uz таҳририяти

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!