Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров юксак медал билан тақдирланди

709

Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистонда ўтказиладиган “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиш учун Нур-Султон шаҳрига боргани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур конференцияда иштирок этган Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан таъсис этилган юксак медал билан тантанали равишда тақдирландилар.

Таъкидлаш жоизки, “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференция юксак савияда ташкил этилгани, 200 дан зиёд иштирокчи қатнашгани, ZOOM платформаси орқали юзлаб хорижий ва маҳаллий мутахассислар кузатиб боргани, мартабали дин ва давлат арбоблари, профессор ва академиклар араб, рус, турк ва қардош тилларда маърузалар қилганлари ҳамда анжуман жараёнлари тўғридан-тўғри бутун дунёга онлайн намойиш этилгани билан яна аҳамиятли бўлди.

Халқаро конференцияда нотиқлар томонидан сўнгги йилларда Ўзбекистон заминида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш, масжид-мадрасаларни обод этиш ва улуғ алломалар меросига эҳтиром кўрсатиш йўлида олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муфтийнинг садоқатли мушуги

1330 21:05 17.01.2022

Мусулмонлар идорасида икки муҳим китоб тақдимоти бўлиб ўтди

1410 16:30 11.01.2022

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Қозоғистондаги вазият масаласига тўхталдилар

997 18:02 07.01.2022

«Имомлар – ўзининг гапига ўзи амал қилувчилар бўлиши керак» – Муфтий

1257 17:48 27.12.2021

Муфтий Нуриддин ҳожи Холиқназаров: «Муфтийлик – жуда оғир ва масъулиятли вазифа» 

1249 17:09 27.12.2021

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров: «Масжиди Ақсо мўмин-мусулмонлар учун азизу мукаррамдир»

815 17:10 15.12.2021
« Орқага