Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муфтий Нуриддин домла Қозоғистон пойтахтига ташриф буюрди

524

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати берган хабарига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистонда ўтказиладиган “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиш учун Нур-Султон шаҳрига етиб келган.  

Муфтий ҳазратларини Қозоғистон муфтийси ноиби Сансизбай домла Қурбонов, Чимкент бош имом-хатиби Бакдаулет домла Aбдираҳманов, Чимкент ноиб имоми Бекаидар Кимбатовлар кутиб олишди. 

Бугун куннинг биринчи ярмида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий, Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари билан ўзаро мулоқот ўтказишлари режа қилинган.  Куннинг иккинчи ярмида эса Нур-Султон шаҳрида жойлашган “Rixos President” меҳмонхонасида “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиб, нутқ сўзлашлари кутилмоқда. 

Тадбирда Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин, Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Шайхул Ислом, муфтий Талгат Сафо Тажуддин, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий Саидмукаррам Абдуқодирзода ҳазратлари, Мўғулистон мусулмон ташкилотлари иттифоқи раиси Ҳадис Ботирбек ҳожи, Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий сингари Ислом оламининг мартабали уламолари ва маҳаллий йирик дин пешволари қатнашиши кўзда тутилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров юксак медал билан тақдирланди

598 16:15 26.11.2021

Сурия муфтийсиз қолди

1886 10:20 17.11.2021

«Масжид маънавият, маърифат масканига айланиши керак» –муфтий Нуриддин домла Холиқназаров

549 13:12 16.11.2021

Халқаро Қуръон мусобақаси совриндорига контракт пули тўлаб берилади

663 13:09 02.11.2021

Муфтий ҳазрат: «Биз Қуръонга бўлган муҳаббатни, садоқатни кучайтиришимиз керак...»

946 12:58 02.11.2021
« Орқага