Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муфтий Туркияга жўнаб кетди

790

Бугун, 14 апрель куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров бошчилигидаги делегация Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарларининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Туркия давлатига жўнаб кетди. 

Ташриф доирасида муфтий Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарларининг биринчи йиғилишида иштирок этиб, нутқ сўзлайди ва мўмин-мусулмонлар учун муҳим бўлган бир қатор масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича музокаралар олиб бориш ҳам кўзда тутилган. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар кенгашига 2019 йилнинг сентябрь ойида аъзо бўлган. Айни пайтда Туркий тилли давлатлар ташкилоти таркибига Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия киради. Венгрия ва Туркманистон унинг фаолияти кузатувчиси сифатида иштирок этмоқда.

Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарлари иштирокида илк тарихий йиғилиш Туркиянинг Истанбул шаҳрида шу йилнинг 15 апрель куни бўлиб ўтади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

421 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

704 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

160 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

249 21:00 01.07.2022

Хотира

281 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

240 20:00 01.07.2022
« Орқага