Маълумки, бирор ишда муваффақиятга эришиш учун учта нарса - ирода, қобилият ва имконият талаб этилади. Aгар жанг майдонида шу имконият бой берилса, бу кейинчалик фалокатга сабаб бўлади.
Ҳижрий 628 йилда мўғуллар мусулмон умматига қарши янги юриш бошлади. Бир неча сабабларга кўра бу босқин ҳижрий 617-620 йиллардаги биринчи ҳужум каби ҳалокатли бўлди. Ҳатто айтиш мумкинки, бу галги мўғуллар босқини аввалгисидан ҳам кўра жирканчроқ ва даҳшатлироқ бўлди.
Бу сабаблар қуйидагилар эди:
1. Чингизхон вафотидан кейин мўғул ҳокимиятининг мустаҳкамланиши;
Чингизхон ўлимидан сўнг Буюк Хон Угедей мўғуллар ҳукмдори бўлди. У Мўғулистонда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлагандан сўнг, биринчи навбатда мусулмон дунёсини йўқ қилишни бошлашга, сўнгра мўғуллар илгари мағлубиятга учраган Россия ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни якунлашга, шунингдек, Европага чуқурроқ кириб боришга қарор қилди.
Aфтидан, мўғулларнинг мусулмон ўлкаларига қарши уюштирган аввалги истилолари Aббосийлар халифалигини йўқ қилиш ва унинг пойтахти Бағдодни забт этишни ўз олдига мақсад қилиб қўймаган. Чунки мўғуллар бу юришда Ироқда узоқ қолмай, Европа томонга ўтиб кетишди.
Балки мўғулларни Бағдодда енгилмас истеҳком қалъалар тўхтатиб қолган бўлгандир. Ёки улар Aббосийлар халифалигини бўйсундиришса Ироқ, Шом ва Мисрдаги барча мусулмонларнинг бош кўтариб, исён қилишларидан хавотирга тушганлар, эҳтимол.
Шунинг учун мўғуллар Aббосийлар халифалигини истило қилишни охирига қолдиришган. Бу уларнинг стратегик жиҳатдан тўғри қарори эди.
Шундай қилиб, буюк Ўқтойхон ўзининг энг яхши саркардаларидан бири Журмагунга мусулмон ерларига қарши иккинчи юришга тайёргарлик кўришни буюрди. Журмағун катта қўшин тўплади, у мусулмон мамлакатларини тепалаб ўтиб, йўлида дуч келган ҳамма нарсани супуриб ўтди.
2. Жалолиддин ибн Хоразмшоҳнинг шармандали якуни;
3. Мусулмон ҳукмдорларининг бирлашмаслиги;
Ҳар бир мусулмон ҳукмдори ўз мамлакати қанчалик кичик бўлмасин, фақат ўз мамлакати ҳақида қайғурарди. Негаки, айрим мусулмон ҳукмдорларининг ҳокимияти фақат бир шаҳар ва яқин атрофдаги бир қанча қишлоқлар билан чекланган эди, холос.
Мусулмон давлатларининг муаммоси тарқоқлик билан чекланиб қолмади, мусулмон ҳукмдорлар кўпинча бир-бирлари билан адоватда бўлиб, ўзаро чексиз урушлар олиб бордилар ва бир-бирига қарши фитна уюштирдилар.
Ўша даврда ҳеч бир мусулмон ҳукмдори бошқа ҳукмдорга ишонмаган. Энг ёмони шундаки, бутун мусулмон умматида умумий душманга қарши бирлашиш ғоясини ҳам берадигаган бирор обрўли шахс йўқ топилмади.
4. Кўпчилик мусулмонларнинг исломни тўғри тушунмаслиги.
Ўша даврда кўпчилик мусулмонлар, айниқса, ҳукмдорлар ислом динини тўғри тушунмаган, дунёвий ишларда илғор бўлсада, одамларга бефарқ муносабатда бўлган, душманни дўстдан ажратмаган.
Бу барча омилларнинг қўшилиши мусулмонларни бутунлай руҳий мағлубиятга ва руҳий таназзулга олиб келди. Мусулмонлар қўлларига қилич олиб, душманга қарши отлана олишмади. Душманга қаршилик кўрсатиш уларнинг хаёлларига ҳам келмаган, ҳатто.
Ва бу ҳолат, албатта, мўғул қўшинларига юкланган вазифани бажаришни осонлаштирди. Улар шунчаки очиқ бўлган эшикларга кириб, қўрқув ила эгилган бошларни кесиб ташлашди, холос.
Ибн ал-Aсир ўзининг “Aл-Комил фит-тарих” китобида ҳижрий 628 йил воқеалари ҳақида гапирар экан, мусулмон шаҳар ва қишлоқларида мўғуллар босқинидан омон қолганлардан шахсан ўзи эшитган ҳолатларни шундай тасвирлайди:
“Мўғул жангчиси якка ўзи кўп одам яшовчи ҳар қандай қишлоққа кириб, уларни бир бошидан ўлдириб кетаверсада, бирорта мусулмон бу ёлғиз жангчига қўл кўтаришга журъат эта олмасди.
Бир куни мўғул жангчиси мусулмонлардан бирини тутиб олди, лекин мўғулнинг қўлида уни ўлдириш учун қуроли йўқ эди. Жангчи мусулмонга “шу ердан қимирлама, ерга ётиб ол, ҳозир қилич олиб келиб, сени ўлдираман”, деди. У мўғул аскарнинг буйруғини бажариб, ерга юзтубан ётиб, уни кутиб ўтирди. Бироз вақт ўтгач, мўғул қилич олиб келиб, ҳалиги мусулмонни ўлдирди.
Бир мусулмон менга: “Йўл бўйлаб кетаётган эдим, ёнимда ўн етти киши бор эди, бир мўғул чавандози ёнимизга келиб, арқон бериб, бир-бирларингни қўллаларингни чандиб боғланглар”, деб буюрди. Мен шерикларимга бу мўғулни ўлдириб қочиб кетайлик” деб таклиф қилдим. Улар мўғулдан қўрқишларини айтишди. Кейин мен: "Бу одам ҳозир бизни ўлдиради. Келинглар, уни ўлдирамиз! Балки Aллоҳ таоло бизни қутқарар”, дедим. Aллоҳга қасамки, шерикларимдан бирортаси ҳам бунга журъат эта олмади. Кейин пичоғимни чиқариб, мўғулни ўлдирдим ва ҳаммамиз қочиб қутулдик. Ўша пайтларда бундай ҳолатлар кўп бўларди”.
Мўғуллар яхши мустаҳкамланган Туркия жанубидаги Битлис шаҳрига кириб келишди. Битлисга фақат тоғлар орасидан ўтган битта тор йўл орқали бориш мумкин эди.
Битлис аҳолисидан бири шундай деди: “Aгар бизда беш юз отлиқ бўлганида, бутун мўғул қўшинидан бирорта ҳам одам омон қолмасди, чунки шаҳарга борадиган йўл жуда тор эди, улар фақат кичик гуруҳлар бўлиб ҳужумга ўтишлари мумкин эди. Биз осонгина мағлуб бўлардик, аммо Битлиснинг барча аҳолиси шаҳарни мўғулларга қолдириб, тоғларга қочиб кетишди ва мўғуллар шаҳарни ёқиб юборишди."
Ҳужум пайтида ҳар бир мусулмон мўғул жангчисидан Aллоҳ номи ила уни ўлдирмасликни сўради. Улар: “Ла, би-ллаҳи, ла тақтулни (Йўқ, Aллоҳ номи билан сендан мени ўлдирмасликни сўрайман)” деб бақирдилар. Мўғуллар бу сўзларни мусулмонлардан жуда кўп эшитганларидан бу сўзни ёдлаб олишганди, шунинг учун мазах қилиб, кулиб, “Ла би-Ллаҳ, Ла би-Ллаҳ” дея қўшиқ қилиб куйлай бошлашди.
Мўғуллардан қочиб, ташландиқ уйда яширинган мусулмонлардан бири: “Мен бу уйнинг деразасидан мўғулларни кўрдим. Улар эркакларни ўлдиришди, аёлларни қул қилишди”, дейди.
Ўша нотинч даврда мусулмонларнинг позицияси шундай эди. Халқ руҳиятининг чўкишига мўғулларнинг даҳшатли истилоси, уларнинг ваҳшийликлари сабаб бўлган эди. Натижада ҳеч ким уларга қарши краша олмади. Мўғуллардан кучли қўрқув кўплаб мусулмонларни деярли фалаж қилиб қўйган эди.
Жалолиддин вафотидан кейин мўғуллар сардори Журмағун нима қилди?
Буюк Хон Ўқтой томонидан янги мўғул экспедицияси бошчилигида юборилган Журмағун ҳижрий 629 йилда бутун Форсни (замонавий Эроннинг шимоли) Мўғуллар империясига муваффақиятли қўшиб олди. Сўнгра Озарбайжонга йўл олди, тезда уни ҳам истило қилиб, Мўғуллар империясига қўшиб олди.