Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муҳаммад Салоҳ – йилнинг энг яхши футболчиси

1580

"Ливерпул" футбол клубининг мусулмон ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ “Mirror Fans 2020” томонидан йилнинг энг яхши футболчиси, деб топилди ҳамда шахсий соврин ва мукофотлар жамғармасини янги ютуқлар билан бойитди.

Йилнинг энг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлиш учун Муҳаммад Салоҳ ўтган мавсумда 19 та гол ва 10 та голли узатма билан Премьер-лигадаги энг яхши футболчиликка талабгорлик қилаётган 6 нафар футбол юлдузини ортда қолдирди.

Шунингдек, Салоҳ янги футбол мавсумини муваффақиятли бошлаган. Шу кунгача 13 та гол урган.

Оммавий ахборот воситалари томонидан Муҳаммад Салоҳнинг спортдаги ютуқларидан ташқари, хайрия тадбирларида ҳам фаол иштирок этаётгани ҳақида маълумотлар бериб борилади. Масалан, футболчи ўзининг ватани Мисрда кўплаб хайрия жамғармаси ташкил этган. Жамғарма томонидан камбағал оилалар, бева аёлларга доимий равишда молиявий кўмак бериб борилади. Муҳаммад Салоҳ доимий равишда ўз ватандошларига оила қуришда ёрдам бериб, тўй учун пул ажратиб туради. Шунингдек, у ўз мамлакатидаги ёшлар футбол клубига ҳомийлик қилади. Ҳар йили "Ливерпул" юлдузи Муҳаммад Салоҳ одамлар ҳаётини яхшилаш учун миллионлаб евро сарфлайди.

“Azon.uz” сайти орқали Муҳаммад Салоҳнинг карантин вақтида ҳам ўз она юрти аҳолисига нисбатан қилган эҳсонлари ҳақида маълумот берилганди.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Маликалар бойлигини Европадаги саройларга сарфламаган...”

2266 19:21 27.11.2021

Поль Погба, Садио Манэ ва Амад Диалло Фаластин билан бирдамлик изҳор қилишди

1831 18:00 20.05.2021

Бруно қандай қилиб Абдулкарим бўлди?

4986 11:20 22.12.2020

Футболчи Гризманн уйғурлар туфайли Huawei билан ҳамкорликни тўхтатди

2246 14:50 11.12.2020

Марадона 50 оилага ёрдам бериб юрган экан

1715 15:39 07.12.2020
« Орқага