Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Муҳандис» учун қабила бошлиғи: АҚШ ва «Толибон» асирларни алмашишди

735

“Толибон” Америка Қўшма Штатлари билан маҳбуслар алмашинувини эълон қилди, деб ёзади Америка ОАВлари. Ўзаро алмашиш чоғида “Толибон” ҳаракатининг юқори мартабали вакили Башир Нурзай ва Афғонистонда 2 йилдан бери ҳибсда сақланган АҚШ денгиз флоти фахрийси Марк Фрерихс озод этилди.

Афғон қабиласи бошлиғи Нурзай 2005 йилда ҳибсга олинган ва у 50 миллион долларлик героин контрабандасида айбланган. Афғонистон ҳукумати вакилининг сўзларига кўра, у “Толибон” аъзоси бўлмаган, лекин 30 йил давомида қурол-яроғ етказиб беришни ташкил қилиб, ҳаракатни қўллаб-қувватлаган.

Афғонистон ташқи ишлар вазири Нурзайнинг озод этилишини афғон-америка муносабатларидаги янги саҳифа деб ҳисоблади. Унинг сўзларига кўра, Доха келишуви музокаралар Кобул ва Вашингтон ўртасидаги ҳал қилинмаган муаммоларни ечишнинг энг осон йўли эканлигидан далолат беради.

Ўз навбатида, Давлат департаменти 2020 йилда Афғонистонда асирга олинган Фрерихс АҚШ қуролли кучлари ҳаракатларига алоқадор эмаслиги, балки мамлакатда қурилиш муҳандиси бўлиб ишлаганини иддао қилган.

Давлат департаменти вакили Foreign Policy журналига берган интервьюсида улар «Фрерихснинг озод этилиши муқаррарлигини аниқ кўрсатганликларини ва ҳаракат халқаро қонунийликка интилаётган бир пайтда, асирларни ушлаб туришда давом эта олмаслигини» айтишган.

Нашрнинг ёзишича, «Толибон» етакчиларидан бирини озод этиш президент Жо Байден буйруғисиз амалга ошмасди, бироқ президентнинг афв этиши ҳеч қандай имтиёз ёки одам ўғирлаш эвазига тўлов талаб қилмаслик сиёсатига зиддир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия халқаро можароларга туртки берди – эксперт

127 21:34 30.01.2023

Бувижон, мен барибир келаман

458 19:40 30.01.2023

Қуръони карим борасида 25 та ҳақиқат

681 18:40 30.01.2023

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

410 17:20 30.01.2023

Washington Post: АҚШ Украинага Абрамс танкларини юборилиши ҳақида маълумот берди

450 16:40 30.01.2023

Покистон масжидида портлаш: ўнлаб киши ҳалок бўлди

425 15:58 30.01.2023
« Орқага