Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мўмин бўлсангиз, кўчат экинг!

1940

Пойтахтимизнинг дам у ёғида, дам бу бурчагида дарахтлар кесилиши ҳақида хабарлар кўпайганди. Дарахт кесишга қўйилган мораторий, албатта, яхши чора бўлди. Унинг самарадорлигини янада ошириш учун эса қўлга кетмон олиб, дарахт экиш энг яхши чора. Масалан, бугун Содиқжон Толипов ва Бобур кўчалари чорраҳасида, “Тошкент” халқаро аэропорти яқинида "COSCOM" МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ходимлари 40 туп чинор кўчати экишди.

«Бобур» масжидининг ўрнида ҳинд ибодатхонаси қуриладиган бўлди

Муҳаббатни тамсил этган зот...

Ҳар бир инсон яшил боғларга бой тоза ҳаволи, инсон ва табиат ўртасида уйғунлик ҳукмрон қилган шаҳарда яшашни истайди. Севимли шаҳримизга ғамхўрлик қилиш, уни келажак авлодлар учун тоза ва яшил тутиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Шу муносабат билан Ucell шаҳарни ободонлаштириш акциясини ўтказгани бошқа компанияларга ўрнак бўлади.

Ташкилотчиларнинг гапига қараганда, чинор дарахтини тасодифан танлашмаган. Қадим замонлардан бери чинор Тошкентнинг яшил рамзи, қалин кенг тожли, ёзнинг иссиқ кунида қутқарувчи қудратли дарахт. Чинор дарахтлари жуда узоқ вақт яшайди. Чорвоқ тоғлари этагида у афсонага кўра, ёши 2 минг йилдан ортиқ чинор ўсади. Афсуски, бугунги кунда ушбу дарахтнинг кўчатларини топиш жуда қийин ва улар анчагина қиммат. Акция иштирокчилари 3-4 ёшдаги жами 40 чинор экиб чиқдилар. Ҳар бир кўчат бир йил давомида экилиш учун махсус парваришланган.

Сўнгги пайтларда чинор кучли алерген ва одамлар соғлиғига ёмон таъсир кўрсатади деган фикр тарқалди. Мутахассисларнинг айтишича, бу нотўғри фикр. Одамлар иммунитетининг ҳимоя функциялари экологик шароит ёмонлиги ва чанг ҳаво таъсирида пасаяди, шу сабабли улар таъсирчан бўлиб қолмоқдалар. Чинорнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Унинг барглари чанг ва зарарли тутун каби шаҳарни ифлослантирувчи моддаларни тозаловчи ажойиб филтридир. У бизнинг шаҳримиз учун идеал равишда мос.

Энди эса ўйлаб кўринг: агар Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси камида битта дарахт экса, уларнинг сони 33 миллиондан ошади.

Реклама ҳуқуқи асосида

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳиндистон компанияси реклама ролигида “мусулмонча” тил учун танқидга учради

628 16:55 27.10.2021

Алкоголь маҳсулотлари рекламаси тақиқланади

903 18:30 04.05.2021

Рекламаларимиз ва миллий одобимиз ҳақида бир оғиз сўз

1197 22:00 12.04.2021

Футболчи Гризманн уйғурлар туфайли Huawei билан ҳамкорликни тўхтатди

2246 14:50 11.12.2020

Тадбиркорлар диққатига!

950 09:30 19.08.2020

Павел Дуров Фейсбукдаги сохта рекламаларга қарши чиқмоқда

2179 17:30 18.06.2020
« Орқага