Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Мўминнинг йўқотгани тадаббур бўлмасин

1842

Бу ишни кам одам қилади, аммо мусулмон учун бу энг катта йўқотишдир.

Агар одамлар Қуръон оятлари ҳақида тафаккур ва мулоҳаза қилмасдан қанча нарса йўқотаётганларини билсалар эди. Қуйидаги талқинда ҳар ким орзу қиладиган ва қидирадиган барча фазилатлар келтирилган. Ва уларнинг барчаси битта манбага эга.

Саид Абдураҳмон Саъдий дейди:

“Аллоҳнинг Китоби тўғрисида фикр юритиш буюк билимларнинг калитидир. Улар ҳар қандай фойда топишга ёрдам беради ва бошқа барча фанлар ушбу манбадан келиб чиқади.

Улар одамларнинг имонини кучайтиради ва унинг дарахтини янада бақувват қилади. Чунки улар туфайли одам Раббини ўрганади, Унинг мукаммал фазилатларини англайди ва қандай сифатлар Унга бегона эканлигини тушунади.

Банда Унга олиб борадиган йўлни, бу йўлдан борган одамларнинг фазилатларини ва охирида уларни кутаётган мукофотни англайди.

У ўзининг ҳақиқий душманини ва аламли азобга олиб борадиган йўлни, бу йўлдан борадиган гуноҳкорларнинг хислатларини ва ўзларининг гуноҳлари туфайли азобланишларини билиб олади.

Мўмин Қуръон ҳақида қанчалик кўп тадаббур қилса, у шунчалик олим, одил ва оқил бўлади.

Шунинг учун Аллоҳ бандаларига шу амалларни бажаришни буюрди, уларни илҳомлантирди ва Қуръон нузулининг аниқ моҳияти шу эканлигини билдирди. 

Аллоҳ дейди: «Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир» (Сод, 29); «Қуръонни тадаббур ила ўйлаб кўрмасларми? Ёки қалбларида қулф борми?» (Муҳаммад, 24)».

Ибнул Қаййим дейди:

“Агар одамлар Қуръон ўқиш ва тадаббурининг фойдасини билишганида эди, улар бутун вақтларини ушбу машғулотга бағишлаган бўлардилар.

Ва қалбларига даво бўлган оятни учратганларида, улар юз марта ёки ҳатто бутун кеча ўша оятни такрорлаб чиқардилар. Дарҳақиқат, бир оятни ўқиб, унинг маъноси ҳақида мулоҳаза қилганингиз, Қуръонни ўйламасдан бутун ўқиганингиздан яхшироқдир... "

“Нега ажрашмоқчисиз?”

Тарихда бугун: Истанбул фатҳ этилди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жаннатдаги олий даражалар кафолатини истайсизми?

2147 15:00 18.06.2020

Мўъминнинг сифатлари...

1232 04:00 14.05.2020

Мўминнинг ҳожатини чиқарган киши... 

1088 03:00 30.04.2020

Бугунги жума маъвизаси мавзуси билан танишинг

7608 10:00 28.02.2020

Мўминнинг ахлоқи шундай бўлади!

2687 12:27 25.02.2020
« Орқага