CАВОЛ:
Биз 3 киши шерикликда автомобил эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланамиз. Мен маҳсулотларни еткизиб беришга масъулман, иккала шеригим дўконда туради, савдога улар масъул. Товарларни Қўқон, Тошкент ва баъзан Самарқанддан олиб келаман. Шунда ўзимнинг шахсий машинамда олиб келиб машинам учун йўлкира оламан. Бошқа одам ёлласам 300-350 минг йўлкира оладиган жойга мен 200 минг оламан. Чунки ўзим дўкон учун хизмат қилишим керак деб шундай қиляпман. Машинамга газ ва бошқа ҳар қандай харажатларни ўз ҳисобимдан қиламан. Aвваллари шахсий машинам йўқлигида такси ёллар эдик. Шерикларим ҳам мени машинам учун йўлкира олишимдан хабари бор. Шу пулни олишим тўғрими? Яқинда бир илмли киши "сиз фақат машинангизни газ ва шунга ўхшаш харажатлари учун пул олишингиз мумкин холос", деб айтдилар.
ЖАВОБ:
Ўша илмли киши тўғри айтибди. Ҳақиқатда мушоракада шериклардан бири ҳам улуш олиши, ҳам қилган хизматига ҳақ олиши жоиз эмас. Сиз харажатларингизнигина оласиз. Ёки улушингизни кўпайтириб, харажатларни олмасдан ишлашингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази