Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мусулмон футболчи ЛГБТ формасини кийишдан бош тортгани учун жазоланди

3627

Хабар қилинишича, ПСЖ жамоасида ўйнайдиган мусулмон ярим ҳимоячи Идрис Гуйе ўз рақами ЛГБТни қўллаб-қувватловчи камалак рангида акс этган либосда ўйнашни истамагани учун шанба куни “Монпелье”га қарши ўйинга туширилмаган.

Гуйе ўйинни трибунадан кузатишга мажбур бўлди.

Жамоадаги манба душанба куни мусулмон футболчи ўз жамоадошларига камалак рақамлари туширилган махсус форма кийишдан бош тортганини тасдиқлади, дея хабар беради New York Times.

17 май, сешанба куни «Пари Сен-Жермен» жамоаси гомофобия, бифобия ва трансфобияга қарши халқаро кураш куни арафасида махсус футболкаларда майдонга чиқди.

Унинг бу йилги ҳаракати спортдаги гомофобияга қарши курашувчи Rouge Direct гуруҳининг ҳужумларига сабаб бўлди, у Франция лигаси, ПСЖ ва Гуйени «нима бўлаётганини тушунтиришга» чақирди ва сенегаллик футболчини қилмишлари учун жазолашни таклиф қилди.

Ислом, насронийлик ва барча илоҳий динларда бир жинсли муносабатлар ва никоҳ бутунлай тақиқланган. Ислом дини мўминлар фаҳш ишларни қилмасликлари ва уларни ҳеч қандай тарзда тарқатмасликлари кераклигини ўргатади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

459 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

767 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

177 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

270 21:00 01.07.2022

Хотира

291 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

250 20:00 01.07.2022
« Орқага