Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мусулмон ва насроний фаластинликлар ишғолга қарши бирлашди

1385

Қуддусдаги юнон православ черкови раҳбари, архиепископ Аталла Ханна мусулмон ва насроний фаластинликлар Исроил ишғолига қарши бирлашганини айтган.

Архиепископ кеча, 21 февраль куни Рамаллаҳдаги Фаластин қишлоғи Жифна ва босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Ал-Биреҳ минтақасидаги насронийлар билан учрашгани ҳақида "Ал-Қудс Ал-Араби" нашри хабар қилган. 

Учрашувда Ханна барча фаластинликлар, шу жумладан, мусулмонлар ҳам, насронийлар ҳам ҳозир ва абадий бир оила эканини таъкидлаган.  

"Фаластинликлар ўз мамлакатлари ва адолатли Фаластин ҳаракатида бирлашиши керак", — деган у Муқаддас қабр черкови ичида бўлган ташрифчиларга.

Шунингдек: "Сизнинг Қуддус шаҳрига ташрифингиздан хурсандмиз. Биз Фаластиннинг бошқа шаҳар ва қишлоқларидаги, жумладан, Жифна қишлоғидаги издошларимизга ҳам саломларимизни йўллаймиз", дея ташрифини якунлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нақба - Фаластин халқининг мажбурий кўчирилиши тимсоли

248 16:50 16.05.2022

«Ал-Ақсо»да мусулмон ва яҳудийлар ўртасида яна тўқнашув бўлди

1177 19:02 05.05.2022

Исроил Қуддусдаги черковларнинг ерига кўз тикди

1022 13:35 21.02.2022

Исроил Ғарбий соҳилда ноқонуний қурилишларни давом эттиради

640 18:30 03.02.2022

Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун яна турар жой қуришмоқчи

649 14:35 06.01.2022
« Орқага