Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мусулмон йигит бир оилани ёнғиндан қутқарди

518

Оксфордшир минтақасининг Норт-Ли шаҳрида истиқомат қилувчи мусулмон йигит қўшниларининг ногирон болаларини ёнғин бошланганида қутқаргани учун мақтовларга сазовор бўлди. Ҳаммаси Руҳул Хон қўшниларининг уйида оловни кўрганидан бошланди. Кечиктирмай, у ёнаётган уйга югуриб кириб, қўшниларига ногирон болаларини қутқаришга ёрдам берди.

Бу воқеадан сўнг, ёнғиндан омон қолган оила мусулмонга миннатдорчилик мактуби ёзиб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатди. "Биз қанчалик миннатдор эканимизни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Бу фидойилик ва олижанобликдир”, дейилган мактубда.

Руҳул ҳамма одамлар бир-бирлари учун шундай қилишлари керак деб ҳисоблаб, ўз ҳаракатларини қаҳрамонлик деб ҳисобламайди.

У фейсбукда шундай ёзган: “Мен катта ёки кичик бўлишидан қатъи назар, савоб ишлар қилиш кераклигига ишонаман. Қўшниларимга ёрдам бериш, ўз жамоамни ва барча одамларни ҳимоя қилиш менинг бурчимдир".

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қорақалпоғистондаги ўрмонда содир бўлган ёнғин бартараф этилди

181 19:00 30.11.2021

Тошкентдаги ётоқхонада ёнғин юз берди: жароҳатланганлар бор

383 12:30 29.11.2021

Сурияда ўрмонга ўт қўйганлар қатл этилди

772 15:05 23.10.2021

Самарқанддаги боғчада ёнғин — ФВВ хабари

779 19:40 04.10.2021

Россиянинг айрим ҳудудларига ўрмон ёнғинлари хавф солмоқда

506 19:05 23.08.2021
« Орқага