Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

854

Уч юз еттинчи масала

Киши қўл ёки оёғини нажосатли хина билан бўяган бўлса, уни муболаға  билан уч марта ювса, покланади. Охирги ювганда сув соф бўлиб тушиши лозим. Рангини ҳам кетказиш шарт эмас.

Уч юз саккизинчи масала

Нажосатли сурмани кўзининг ичига қўйган бўлса, уни ювиш шарт эмас. Кўзини ташқарисига қўйган бўлса, намоз ўқиш учун ташқарисини ювиб олади .

Уч юз тўққизинчи масала

Боши ёки баданини нажосат теккан мой билан мойлаган бўлса, уч марта ювиш билан пок бўлади. Совун билан ёғни кетказиш шарт эмас.

Уч юз ўнинчи масала

Ит хамирни яласа , итнинг оғзи теккан жойи олиб ташланади. Хамирнинг қолгани пок ҳисобланади. Агар унни ит яласа, сўлаги тушган жойи олиб ташланади. Қолган унлар пок ҳисобланади.

Уч юз ўн биринчи масала

Итнинг бадани нажосат эмас. Қуруқ бўлса ҳам ҳўл бўлса ҳам. Итнинг териси кийимга тегса, нажосат қилмайди, қачонки ит териси устида нажосат бўлмаса. 

Ит терлаган бўлса, унинг тер томчилари ҳам нажосат ҳисобланади.

Уч юз ўн иккинчи масала

Агар киши ел чиқарса ва у нам кийимига тегиб қолса, кийм нажосат бўлмайди.

Уч юз ўн учинчи масала

Агар нажосатли нам кийим қуруқ кийим билан ўраб қўйилса, нажосат кийимнинг намлиги қуруқ пок кийимга ўтса, уни сиққанда суви томчилайдиган ёки қўл билан ушлаганда қўлни ҳўл қиладиган даражада ҳўл қилса, нажосат бўлади.

Агар сув томчиламаса, қўлни ҳўл қилмаса, у нажосат ҳисобланмайди.

Юқоридаги ҳолатда нажосат теккан сув билан эмас, балки айнан қон, сийдик, ароқ каби нажосатнинг ўзи билан нам бўлган кийим нажосат бўлади.

Уч юз ўн тўртинчи масала

Тахтага нажосат тегса, у тахта қалин бўлиб, нажосат тер томонига ўтмаса, тескари тарафида намоз ўқиса бўлаверади. Лекин ёғоч юпқа бўлса, нажосат уни терс тарафига ҳам ўтган ҳисобланади. Турли масалалар

Уч юз ўн бешинчи масала

Ҳайвон ёрдамида дон янчилаётган пайтда, шу ҳайвон бавл қилиб юборса, зарурат бўлгани учун авфу ҳисобланади.

Ҳайвон ёрдамида дон янчилаётган ҳолатдан бош қа пайтда тўплаб қўйилган дон хирмонига ҳайвон бавл қилса, зарурат бўлмагани учун нажосат ҳисоб ланади.

Уч юз ўн олтинчи масала

Кофир киши ясаган ёки фойдаланаётган буюм, кийган кийим нажосатлигига аниқ далил ёки қарина (далилга олиб борувчи сабаб, омил) топилмагунча, нажосат ҳисобланмайди.

Уч юз ўн еттинчи масала

Шернинг ёғини ишлатиш жоиз эмас. Баъзи уламоларнинг фикрига кўра, мусулмон табибнинг кўрсатмаси билан касалликнинг бошқа давоси топилмаган ҳолатда, зарурат юзасидан ишлатиш жоиз бўлади. Лекин намозни адо этиш учун уни ювиш лозим.

Уч юз ўн саккизинчи масала

Йўлдаги лой, нажосат сув шу йўлдан доимий ўтадиган одам учун авфу ҳисобланади. Агар унинг кийимига нажосат тегса, лекин унинг асари кийимида кўринмаса, уни ювиш вожиб бўлмайди. Одатда, бу кўчадан юрмайдиган одам бўлса, унга эҳтиёткорлик яхшидир. Агар унинг кийимига нажосат тегса, ювгани афзалдир.

Уч юз ўн тўққизинчи масала

Нажосат ёқиб юборилса, унинг кули нажосат ҳисобланмайди. Уни алангасидан чиққан тутун ҳам покдир. Агар тутунидан бирор нарса ясалса, у ҳам пок.

Уч юз йигирманчи масала

Нажосат устига чанг тушса, нажосат нами чанг устида зоҳир бўлмагунча, у нажосат дейилмайди.

Уч юз йигирма биринчи масала

Нажосатлардан кўтарилаётган буғ покдир. 

Уч юз йигирма иккинчи масала

Барча меваларга тушадиган қурт (ўрмаловчи ҳашарот) пок ҳисобланади, лекин уни ейиш ҳалол эмас.

Уч юз йигирма учинчи масала

Таом эскириб, ҳидланиб қолса, нажосатга айланмайди, аммо еб бўлмайди. Чунки у зарар қилади.

Уч юз йигирма тўртинчи масала

Ухлаётган кишининг оғзидан оқаётган сўлак покдир.

Уч юз йигирма бешинчи масала

Айниган тухум синиб, ичидаги ташқарига чиқмагунча нажосат ҳисобланмайди.

Уч юз йигирма олтинчи масала

Нажосат кийим уч марта ювилиб, уч марта сиқилса, пок бўлади. Ундан оқиб тушган сувлар нажосат ҳисобланади.

Оқиб тушган сувларнинг ҳукми турлича бўлади:

 1-марта ювиб сиқилганда тушган сув, бирор кийимга тегса, уч марта ювиш билан покланади.

 2-марта ювиб сиқилганда тушган сув бирор кийимга тегса, икки марта ювиш билан покланади.

 3-марта ювиб сиқилганда тушган сув бирор кийимга тегса, бир маротаба ювиш билан покланади.

Уч юз йигирма еттинчи масала

Майит ювилган сув ҳам нажосатдир .Уч юз йигирма саккизинчи масала

Илоннинг териси нажосатдир. Пўстлоғи эса нажосат эмас, пок ҳисобланади.

Уч юз йигирма тўққизинчи масала

Майитнинг сўлаги нажосатдир.

Уч юз ўттизинчи масала

Агар нажосат муфрод (бир қават) бўлган кийимга тегса ва унинг иккинчи тарафига ҳам ўтса, кийимнинг ҳар икки томонидаги нажосат бир дирҳамдан кам бўлса ва нажосатнинг ҳаммаси жамланганда бир дирҳамдан ортиқ бўлса, бу кийим билан намоз ўқиш мумкин. 

Икки қаватли кийимга, яъни астарли либосга нажосат тегса, астари ва кийим устидаги нажосат миқдори жамланганда бир дирҳамдан ортиқ бўлса, бундай кийимда намоз ўқиш жоиз эмас. 

Уч юз ўттиз биринчи масала

Сут соғилаётган вақтда унга шу соғилаётган ҳайвоннинг (қўйнинг ёки туянинг) 1 – 2 та қумалоғи (тезаги) ёхуд шу миқдорда тезак тушиб қолса, уни дарҳол олиб ташланса, авфу ҳисобланади. 

Соғилаётган вақтдан бошқа пайт сутга тезак тушиб қолса, сут нажосатга айланади.

Уч юз ўттиз иккинчи масала

Агар мажнун киши ёки ҳали ақли тўлмаган бола таҳорат қилса, ушбу сув – суви мустаъмал (таҳорат олганда, ювинганда танадаги гуноҳларни ювиб тушганлиги сабабидан ҳукмий нажосат сув) га айланмайди.

Уч юз ўттиз учинчи масала

Агар сувда пок нарса ювилган ва сувнинг суюқлиги кетмаган бўлса, ҳануз унинг номи сув бўлиб турган бўлади, бундай сувда таҳорат олиш мумкин.

Агар сувда таом қолдиқлари бор бўлган идиш ювилган бўлса, сувнинг уч сифати (таъми, ҳиди, ранги) ўзгармаган бўлсагина, бу сувда таҳорат қилиш жоиз бўлади. Аммо сувнинг уч сифати ўзгарган бўлса ҳам, бундай сув билан таҳорат олиш жоиз эмас.

Уч юз ўттиз тўртинчи масала

Мустаъмал сув (таҳорат олганда, ювинганда танани ювиб тушган сув)ни ёки бирор нима пиширилган сувни ичиш макруҳ. Лекин уни нажосатни кетказишга ишлатиш мумкин. Бундай сувни таҳорат ёки ғусл учун ишлатиш жоиз эмас.

Уч юз ўттиз бешинчи масала

Зам-зам суви билан таҳорат ва ғусл қилиш мумкин эмас. У билан истинжо қилиш ёки нажосатни кетказиш макруҳдир. Бироқ бошқа сув топилмаса, ёхуд бошқа сув бир милл узоқликда бўлган ҳолатларда “зам-зам” суви билан таҳорат олиш мумкин бўлади.

Уч юз ўттиз олтинчи масала

Эркак аёлдан ортган сув билан ғусл ёки таҳорат қилмайди. Чунки бизни наздимизда дуруст бўлса-да, имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ наздида жоиз эмас.

Уч юз ўттиз еттинчи масала

Аллоҳ таолонинг азоби тушган жойдаги сувда таҳорат қилмаслик афзалдир. Чунки имом Аҳмад розияллоҳу анҳуни наздиларида жоиз эмас. Фақатгина бошқа сувни топа олмаган ҳолатлардагина, жоиз бўлади.

Уч юз ўттиз саккизинчи масала

Тандирга нажосат етса, тандир қиздирилганда нажосат изи йўқолиб кетса, тандир покланган ҳисобланади.

Уч юз ўттиз тўққизинчи масала

Агар нажосатли ерга тупроқ ташланса, тупроқ нажосатни беркитса, унинг ҳиди ҳам билинмай қолса, бундай ерда намоз ўқиш жоиздир.

Уч юз қирқинчи масала

Нажосатли ёғ ёки кремдан тайёрланган совунлар покдир.

Изоҳ: уламолар наздида бир нажосат нарса ўз хусусиятини йўқотиб, бошқа моддага ўзгариб кетса, у пок ҳисобланади. Бунга туз конига тушиб, тузга айланиб кетган эшакни далил қиладилар. Агар совун ёки шампунларда нажосатни айни ўзи аралашган бўлса, мутлоқ ишлатиш жоиз эмас.

Уч юз қирқ биринчи масала

Агар жароҳатдан қон чиқиб, атрофига тегса, уни ювиш жароҳат учун зарарли бўлса, ювиш шарт эмас. Нам мато билан артиш кифоя қилади. 

Уч юз қирқ иккинчи масала

Агар нажосатли мой пок нарсага тегса, суви тиниқ бўлгунига қадар ювилади, ёғи кетиши шарт эмас.

Уч юз қирқ учинчи масала

Суюқ нажосат пок нарсага тушса ва сачраб кийимга тегса, нажосат асари кийимда кўринмаса, уни ювиш вожиб эмас. Агар сачраган нажосат асари кийимда кўриниб турадиган бўлса, у кийимни ювиш вожибдир.

Уч юз қирқ тўртинчи масала

Агар астари қўшиб тикилган кийимнинг бир томонига нажосат етса, уни иккинчи томонида ҳам намоз ўқиш жоиз эмас. Ўша нажосат икки қадам, ва сажда қилганда жойнамозга кўйиладиган аъзолар ўрнига теккан бўлса. 

Агар астарли нарсани бир-бирига қўшиб тикиб юборилмаган бўлса ва нажосатнинг асари иккинчи томонда кўринмаса, нажосат тегмаган иккинчи томонида намоз ўқиса бўлади.

Уч юз қирқ бешинчи масалаАгар товуқнинг ички аъзоларини олиб ташламасдан сувда қайнатилса, товуқ гўшти нажосатни ўзига шимиб олса, сув ҳам, товуқ ҳам нажосатга айланади . Уни поклаб бўлмайди.

(давоми бор)

Ашраф Али Таҳонавийнинг “Мухтасарул фиқҳул ҳанафий” aсаридан Икром Муҳаммад Умар таржимаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 17.07.2021 санадаги  № 03-07/4512-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

ЭСЛАТМА: Сиз бу ва яна турли қизиқарли китобларни Азон китоблари нашриётининг телеграм каналидан топишингиз ва харид қилишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

80 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

218 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

264 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

209 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

326 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

291 18:58 18.08.2022
« Орқага