Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Наманганда беш минг ўринли масжид қурилмоқда

1209

Наманган вилоятининг Косонсой туманида 150 йиллик кўҳна масжид ўрнига «камида 500 йилни ният қилиб» янги масжид барпо этилмоқда, дейилади «Дарё» интернет нашри хабарида.

Маълум қилинишича, туманнинг «Тагижар» маҳалласида жойлашган «Эшонбобо» масжиди кейинги йилларда нураб, бинога путур етишни бошлаган. Шунингдек, бор-йўғи 120 кишига мўлжалланган ушбу масжид кейинги пайтларда намозхонлар ичкарига сиғмай, жаноза, жума ва ҳайит намозлари кўчада ҳам ўқилаётганди.

«Бу жойлар зах бўлгани сабабли масжидни баландликка, катта йўл ёқасига кўчиришга қарор қилинди. 2019 йил июль ойида қурилиш бошланди. Катта ҳомийларимиз йўқ, ҳашар йўли билан барпо этиляпти. Лойиҳаси ажойиб ва кўриниши ниҳоятда гўзал бўлгани учун ҳали битмасидан туриб Фарғона ва Андижон, Самарқанд ва Жиззахдан ҳам келиб кўриб кетишяпти», — дейди маҳалла оқсоқоли Хошимжон Охунов.

Ушбу масжидни лойиҳалаштирган Адҳамжон Умаров шу пайтгача республиканинг турли вилоятларида 150 дан ортиқ масжиднинг қурилишига бош-қош бўлган. Энди ўзи туғилиб-ўсган юрт олдидаги қарзни ўташ фурсати ҳам келди.

«Масжидимиз қурилишида динимизга оид сана ва рақамлар уйғун бўлиб боряпти. Бинонинг диаметри 30 метрҚуръоннинг 30 порасига монанд. Асосий гумбазнинг баландлиги 27 метр, Қадр кечасини ёдимизга солади. Ёнидаги тўртта кичик гумбаз тўрт халифага ишора. Бўлажак миноранинг баландлиги пайғамбаримиз яшаб ўтган йилларга қиёсан 63 метр. Унга олиб чиқадиган зиналар эса Қуръон суралари сони билан бир хил — 114 та», — дейди Адҳамжон Умаров.

Айтилишича, янги масжидга айвонлари билан қўшиб ҳисоблаганда 5 минг киши сиғади. Унинг асосий гумбази диаметри қарийб 15 метр бўлиб, титан қопламаси Россиянинг Краснодар ўлкасидан келтирилган. Қоплама қаерга ишлатилишидан хабар топган ўша ердаги тадбиркорлар йўл харажатлари ва божхона тўловларини ҳам зиммасига олишибди. «Эшонбобо» жоме масжиди имом-хатиби Ибодулло Усмоновнинг маълум қилишича, Косонсой аҳли масжид қурилиши учун жуда катта ҳисса қўшяпти. Кимдир цемент, кимдир ёғоч ёки арматура олиб берган. Ҳатто тўрт туп терагидан иккитасини бериб, нега ишлатмаяпсизлар дея хафа бўлаётганлар ҳам бор.

«Масжид 60-70 фоизга битиб қолди, инша Аллоҳ, бир йил ичида кўчиб ўтамиз. Узоқ вақт мобайнида халқимизга хизмат қилсин. Ўзи камида 500 йилни ният қилиб қуриляпти бу бино», — дейди Ибодулло Усмонов.

Расмлар «Дарё» фотомухбири Жаҳонгир Акрамов томонидан суратга олинган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон ва Ўзбекистон: маданий ва зиёрат туризми тараққий топиши лозим

218 21:05 27.01.2022

Россияда ўзбекистонликларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш бошланди

266 15:11 27.01.2022

Фуқаролар чанг бўронидан огоҳлантирилмоқда

743 13:51 27.01.2022

«Ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди» – Президент Шавкат Мирзиёев

175 12:45 27.01.2022

Давлат ва жамиятга сохта олимдан кўра хавфлироқ киши йўқ

631 12:15 27.01.2022

Ўзбекистоннинг коррупция бўйича халқаро рейтингдаги ўрни яхшиланди

435 17:33 26.01.2022
« Орқага