CАВОЛ:
Намозда Фотиҳа сураси ортидан икки ёки учта зам сурани кетма-кет ўқиса бўладими? Намозда қироат чиройли бўлиши учун бир оятни икки марта қайтариб ўқиса бўладими?
ЖАВОБ:
Зам сура сифатида 2-3 та сурани ўқиш жоиз. Лекин фарз намозларида бир оят ёки сурани бир ракатнинг ўзида ёки кейинги ракатда қайта ўқиш макруҳ. Нафл намозларида эса макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази