Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Насронийлар халоскори бўлган шайх

919

Ислом оламида ғайридинлар билан курашган жангчилар ҳақида маълумотлар кўп. Бироқ, ана шундай курашларда душманга чин маънода мусулмонга хос бўлган фазилатларини намойиш этган шахслар ҳам бор. XIX асрда француз босқинчиларига қарши курашган Жазоирнинг миллий қаҳрамони Абдулқодир ўзининг юксак инсоний сифатлари билан тарихда қолган ана шундай шахс ҳисобланади.
Исломнинг буюк қаҳрамони, араб амири, саркарда, сўфий илоҳиётчиси, олим, нотиқ ва шоир бўлган Абдулқодир 1808 йилда туғилган. Отаси Муҳйиддин фотимийлар авлодидан бўлиб, Қодирия тариқатининг шайхи бўлган. Абдулқодир диний мактабда таҳсил олгач 1822 йилда амакисининг 14 ёшли Лейла Хайра исмли қизига уйланади. Мисрга кўчиб ўтгандан сўнг Европа цивилизацияси билан танишиб, Маккага ҳаж қилади. Ўша вақтларда французлар Жазоирни босиб олиб туркларни қувиб чиқаришган бироқ кўплаб араб қабилалари французларга қарши исён кўтаришди. Баъзи манбаларда отаси билан ҳажга йўл олиши, бироқ қўзғолончи сифатида гумонланиб ҳибсга олиниши келтирилган. Икки йилдан сўнг ҳажни давом эттиришга муваффақ бўлади дейилади.

Абдулқодир отаси Муҳйиддин билан Гетнага қайтишгач қабила шайхлари Муҳйиддинга султон унвонини таклиф қилишади. Лекин у рад этиб ўғлининг номзодини беради. Шундай қилиб Абдулқодир  24 ёшида Ғарбий Жазоир қабилалари томонидан амир этиб сайланади. У Марокаш билан муносабатларни бузмаслик учун султонлик унвонидан воз кечган эди. Шундай қилиб у ўзини Марокаш султони Абдураҳмоннинг ноиби деб эълон қилиб “Амир ал-мўминин” (Мўминлар қўмондони) унвонини олади.

1832 йилда французлар билан жанг бошланади. Французлар мағлуб бўлиб Амир ал-мўминин бир неча ғалабаларни қўлга киритди.  Шунингдек ўз мулкини кенгайтириб Арзев порт шаҳрини эгаллади. 1835 йил вазият ўзгарди. Франция раҳбарияти агрессив ва уруш тарафдори бўлган Трезел ва Druz d'Erlonни Жазоир губернатори этиб тайинлагач уруш бошланади. Уруш давомида иккита қабила французлар томонига ўтиб кетади. Гоҳ амир мағлуб бўлар гоҳ французлар ғалаба қозонаётган бу жанг 1836 йилда французларнинг Константинополга қарши шармандали юриши билан якунланди. Франция Ғарбий Жазоирнинг аксарият қисмида Абдулқодир ҳокимиятини тан олди. Бундан ташқари генерал амирга қурол ва порох сотишга рози бўлади.

Абдулқодир  ҳокимиятни ривожлантириш учун бор куч ва имкониятини сарфлади. Ҳарбий саноат жадал ривожланди. Қилич, милтиқ, қуйма тўп ва порох ишлаб чиқариш корхоналар ташкил этилди. Ҳукмдор Франциянинг навбатдаги ҳужумига юқори тайёргарлик зарурлигини англар эди. Шу сабаб Европа шаклидаги мунтазам армия ташкил этилди ва бир неча мудофаа чизиғи яратилди. Унинг муҳим ислоҳотларидан бири маъмурий амирликни бир неча вилоятларга бўлиб жамиятда даромадларни қайта тақсимлашга қаратилган иқтисодиёт, суд ва солиқни ташкил этилгани бўлди. Шунингдек ўз пул бирлигини ҳам муомалага чиқарди.

1839 йилдан 1847 йилгача қайта-қайта тинчлик шартномасини бузаётган французлар билан жанг қилган Абдулқодир  мағлубиятга учради. Бир неча ҳукмдорлар, сотқин шахслар французлар томонига ўтиб кетишди.  1847 йил Абдулқодир  Франция ҳукуматига таслим бўлиб Францияга юборилди. Арабистонга ўтишни таъминлаш вадасини берган французлар уни қариндошлари билан бирга ҳибсда ушлаб туришди. Бир неча йиллик қамоқ азобидан ташқари йўқотишлар ҳам ҳукумдорга оғир зарба бўлди.  Ўғли, жияни ва қизи хасталик сабаб қамоқхонада вафот этди.

Наполеон III тахтга келгач 1852 йил Абдулқодир  озод этилиши эълон қилинди.  Озодликка чиқгач Усмоний империясига боради. Аввал Бурсага кейин Истанбулда бўлади. Бу даврда фалсафий рисолалар, шеърлар ёзади. 1856 йилда Дамашқда яшай бошлайди. Орадан бир йил ўтиб “Дамашқ қирғини” пайтида маҳаллий маронит насронийларини ҳимоя қилади. Шунингдек Россия вице консули Абдулқодирнинг аралашуви ва шафоати сабаб ўлимдан қутулиб қолди. Бу жараёнлар Абдулқодир обрўсининг ошишига сабаб бўлди. Натижада Франциянинг фахрий легиони буюк хочининг рицарига айланади, Греция ва Россия орден ва медаллари билан тақдирланади. 

Жанговор ҳаракатлар пайтида зўравонлик ва шафқатсизликка қарши туриш, бошқа дин вакилларини тинч мулоқотга чақириш Абдулқодирнинг  асосий мақсади бўлган.  Унинг бу мақсади Имом Шомилга ёзган хатида ҳам акс этган “Зўравонлик барча мамлакатларда ғалаба қозонади ва унинг натижалари шармандали. Бироқ, бу васваса кунларида одамлар шундай бошларини йўқотадиларки, уларга озгина яхши туюлади. Жуда оз сонли диндорларни ва ҳали ҳам адолат кучига мурожаат қилаётганларни кўриш қанчалик ачинарли. Улар сони шунчалик камки, жоҳиллар исломдаги иймоннинг манбаи қўполилк, шафқатсизликдан узоқлашишда эканлигига ишона бошлашмоқда”. Унинг кейинги ҳаёти сокин ўтди. Шайх жуда қизиқарли диний ва фалсафий асар ёзган ва уни 1858 йилда Густав Дугас араб тилидан француз тилига таржима қилган. 1883 йил 26 майда Дамашқда вафот этган ва яна бир буюк алома сўфий Ибн ал- Арабий қабри ёнига дафн этилган. 1965 йилда унинг қабри Жазоирдаги Эл-Алия қабристонига кўчирилиши кўплаб норозиликларга сабаб бўлган. Сабаби у устози олдида бўлишни истаган экан. Унинг нафақат жазоирликларга балки европаликлар хусусан асирларга қилган инсоний муносабати, ғамхўрлик ва ҳамдардлиги урушлар тарихида ўчмас из қолдирган. У ҳар доим маҳбуслар эътиқодига ҳурмат кўрсатган. АҚШнинг Айова штатида шаҳар унинг номи билан аталади. Жазоирда у миллий қаҳрамон сифатида улуғланади.

Камола Адашбоева тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Афғонистоннинг миллиардларини қайтарадими?

68 12:50 16.08.2022

Измир соҳилларида 65 муҳожир қутқарилди, юзлаб муҳожирлар ҳибсга олинди

67 12:20 16.08.2022

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

139 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

338 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

199 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

180 10:35 16.08.2022
« Орқага