Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

НАТО раҳбари Афғонистондаги вазият учун собиқ ҳукуматни айблади

2079

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Афғонистонда «Толибон» ҳаракатининг ютуғига мамлакатнинг аввалги ҳукумати айбдор эканлигини айтди.

«Афғон раҳбариятининг лаёқатсизлиги бугун биз кузатаётган фожиага олиб келди», – деди Столтенберг Афғонистон бўйича сешанба куни Брюсселда ўтказилган йиғилишда. Унинг таъкидлашича, Афғонистон раҳбарияти «Толибон»га қаршилик кўрсата олмади ва низони музокаралар орқали ҳал қилолмади.

Шунингдек, Столтенберг НАТО Афғонистонда қолган ходимлари ва маҳаллий ходимлар хавфсизлигини таъминлаш устида иш олиб бораётганини маълум қилди. НАТО раҳбари Афғонистондаги ҳодисалардан сабоқ олиш кераклигини ҳам айтиб ўтди. Унинг назарида асосий масала неча йиллардан бери Ғарб томонидан қўллаб-қувватлаб келинган афғон кучларининг толибларга қатъийроқ қаршилик кўрсата олмагани билан боғлиқ.

«НАТО кучларини олиб чиқиш ҳақидаги қарор толибларнинг ҳокимиятни эгаллаб олиши эҳтимоли эътиборга олинган ҳолда қабул қилинган. Лекин уларнинг бунчалик тез уддасидан чиқиши кутилмаган ҳолат бўлди», – деди у. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Медведевнинг иддаоси: “Ғарб Россияни беқарорлаштириб, қисмларга бўлиб ташламоқчи”

977 19:35 23.03.2023

Туркия Финляндиянинг НАТОга киришига розилик бермоқчи

661 11:11 18.03.2023

Хулуси Акар: Москва ва Киев дон шартномасини узайтириш борасида ижобий фикрда

569 11:30 13.03.2023

Швеция ва Финляндиянинг НАТОга кириши бўйича музокаралар қайта бошланди

733 15:40 10.03.2023

Финляндия парламенти мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллади

789 20:59 01.03.2023

Туркиянинг НАТОга аъзо бўлганига 71 йил тўлди

1307 19:45 18.02.2023
« Орқага