Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«НАТО ташкил этилганидан буён энг катта мағлубият»

2729

Афғонистонда «Толибон» ҳаракати ҳокимият тепасига келганидан сўнг, христиан демократик иттифоқидан канцлерликка номзод Армин Лашет жамиятни Германияга қочқинлар оқими келиши ҳақида огоҳлантирди.

Лашет ХДИ (Христиан демократлар итттифоқи)  Президиумининг йиғилишидан кейин Афғонистонда содир бўлган воқеа "НАТО тузилганидан буён энг катта мағлубиятдир", деган. Христиан демократларни хавотирга солаётган асосий масала - Афғонистондан, шунингдек, Афғонистонга қўшни давлатлардан кўплаб қочқинлар келиш эҳтимолидир.

«Аксарият одамлар қўшни давлатларга қочиб кетишади, шунинг учун халқаро ҳамжамият уларни қўллаб-қувватлаши ва гуманитар фалокатни юмшатишга ёрдам бериши керак. Бу сафар биз минтақага ўз вақтида гуманитар ёрдам кўрсатишимиз керак. 2015 йил такрорланмаслиги керак! Европа Иттифоқи ёрдамнинг устуворлигини таъминлаш учун ҳаракат қилиши керак», - деган Лашет.

2015 йил немислар томонидан нохуш йил сифатида эсланади. Айнан ўша пайтда Ангела Меркел Африкадан келган муҳожирлар учун "очиқ эшиклар сиёсати"ни эълон қилган, натижада ўн минглаб "қочқинлар" Германияга назоратсиз кириб келган эди. Натижада немис аёлларига нисбатан кўплаб жинсий зўравонлик ва бошқа жиноятлар содир бўлган. Партиянинг етакчи сиёсатчилари бугун ҳам қочоқлар сонининг кўпайиши ҳақида огоҳлантиришган.

"Биз Афғонистон муаммосини Германияга кўчириш орқали ҳал қила олмаймиз", деган партия бош котиби Пол Цемяк. ХДИнинг чет эллик мутахассиси Норберт Рётген Европа Иттифоқи ва НАТО ўртасида саммитни тезроқ ўтказишга чақирди.

“Яна фуқаролар уруши бўлади ва яна қочоқлар кўпаяди. Бундай вазиятда қандай ҳаракат қилиш кераклигини аниқ билиш керак, шунинг учун Европа Иттифоқи ва НАТО саммитлари жуда тез фурсатда ўтказилиши керак. Биз ҳозир Ғарбнинг бу муваффақиятсизлиги эҳтимол қилинаётган босқичга (қочқинлар оқими) айланишига йўл қўя олмаймиз. Биз муваффақиятсизликнинг кейинги оқибатларига қарши туришимиз керак", деган Рютген.

Ўз навбатида, Яшиллар партиясидан канцлерликка номзод Анналена Бербок Германияга Афғонистондан сўнгги йилларда Бундесвер ёки НАТО бўйича шериклар учун ишлаган камида 10 минг маҳаллий ходимни қабул қилишга чақирган.

"Квота камида беш хонали сон бўлиши керак!" деган Бербок. – “Толибон” ҳокимиятга келганидан кейин Афғонистонда кўп одамлар ўз ҳаётидан хавфсирамоқда. Федерал ҳукумат уларни эвакуация қилиш учун ҳамма нарсани қилиш вақти келди. Ташқи ишлар вазирлиги жуда секин ҳаракат қилди ва огоҳлантиришларга қулоқ солмади”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия НАТОдан чиқариб юборилиши мумкин

1645 10:47 19.01.2023

Финляндия бош вазири: «Украинанинг НАТОга аъзолиги урушнинг олдини олиши мумкин эди»

504 12:05 18.01.2023

Швеция: Туркия НAТОга киришимизга рози бўлиш учун жуда кўп нарса талаб қилмоқда 

733 10:09 09.01.2023

БМТ Эрондан Россияга “дронлар юборилгани” ҳақидаги маълумотларни ўрганмоқда  

325 17:55 20.12.2022

"Газ иттифоқи"дан мақсад нима?

2070 20:05 10.12.2022

Украинадаги можаро Россия ва НАТО ўртасидаги урушга айланиб кетиши мумкин – Столтенберг

663 12:55 10.12.2022
« Орқага