Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Назарбоев Хавфсизлик кенгашининг умрбод раислигидан маҳрум қилинди

1168

Қозоғистон парламенти Сенати (юқори палатаси) депутатлари ялпи мажлисда республиканинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистон Халқ Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашига умрбод раислигини бекор қилувчи қонунчиликка ўзгартиришларни маъқуллади.

Парламент Мажлиси (қуйи палатаси) аввалроқ ялпи мажлисда мазкур тузатишларни маъқуллагани ҳақида 19 январь куни депутат Қанат Нуров маълум қилган эди. Кейинроқ қонун лойиҳалари матнлари Сенат сайтида эълон қилинди.

Палатанинг Конституциявий қонунчилик, суд-ҳуқуқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўмитасининг хулосасига кўра, ўзгартиришлар Қозоғистон Халқ Ассамблеяси раиси ва Хавфсизлик кенгаши раисининг ваколатларини мамлакат президентига ўтказишга қаратилган. Шундай қилиб, Ассамблея тўғрисидаги қонун Қозоғистоннинг биринчи президенти – Элбошининг унга умрбод раҳбарлик қилиш ҳуқуқини, Хавфсизлик Кенгаши тўғрисидаги қонун эса Хавфсизлик Кенгашига умрбод раҳбарлик қилиш ҳуқуқини бекор қилади.

Бундан ташқари, парламентда Назарбоевнинг республика Конституциявий кенгаши аъзоси бўлиш, шунингдек, ҳукумат ва парламентда сўзлаш ҳуқуқини сақлаб қолган конституциявий қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Қозоғистонни қарийб 30 йил бошқарган Назарбоев 2019 йилнинг 20 мартида президентликдан кетган, бироқ кейин Хавфсизлик кенгаши раҳбари, ҳукмрон «Нур Отан» партияси етакчиси ва Қозоғистон халқ ассамблеяси раҳбари лавозимларини сақлаб қолган эди. 2021 йил апрелида Назарбоев АНК раиси лавозимини тарк этиш ва ишларни республиканинг амалдаги раҳбарига топшириш тўғрисидаги қарорини эълон қилди. Хавфсизлик кенгаши раисининг ваколатлари Қосим-Жомарт Тоқаевга 5 январь куни, мамлакатдаги оммавий тартибсизликлар даврида берилган эди.

18 январь куни тартибсизликлар бошланганидан бери илк бор қозоғистонликларга видеомурожаат орқали кўринган 81 ёшли Назарбоев Тоқаев Қозоғистонда тўлиқ ҳокимиятга эга эканлигини ва у нафақага чиққанини айтган эди. Шу билан бирга, собиқ президент «элитадаги можаро ёки қарама-қаршилик» ҳақидаги миш-мишларни рад этган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1017 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1383 15:03 28.05.2023

Озарбайжонда Мустақилликнинг 105 йиллиги нишонланмоқда

1256 12:50 28.05.2023

Диний қўмита «Ҳаж-2023» мавсуми қачондан бошланишини эълон қилди

1941 11:22 28.05.2023

Тумор, кўзмунчоққа ўхшаш нарсаларни машинага осиб қўйиш ҳақида

3304 09:20 28.05.2023

Туркияда сайлов. Эртага ким ғалаба қозонади, Эрдоғанми ё Қиличдорўғли?

4570 18:45 27.05.2023
« Орқага