Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Назарбоев ягона Туркистон республикаси тузилишига бўлган таклиф ҳақида гапирди

3985

Оливер Стоуннинг «QAZAQ: Олтин одам қиссаси» лойиҳасининг иккинчи сериясида Нурсултон Назарбоев унга Ўзбекистон ва Туркманистон билан ягона Туркистон Республикасини яратиш таклифи бўлгани ҳақида гапириб берган.

Бу таклиф 1991 йил 16 декабрда Марказий Осиё мамлакатлари саммитида билдирилган эди.

«Бу ерга (Москвадан Қозоғистонга) келганимда, Ўзбекистон, Туркманистон – ҳамма мендан нима қилишимиз кераклигини сўрай бошлади. Биз Туркманистонда, Ашхободда йиғилишга қарор қилдик. Туркманистоннинг марҳум президенти Сапармурод Ниёзов Туркистон Республикасини яратиб бирлашишни таклиф қилди. Бу хавфли эди. Бу славян республикалари билан қарама-қаршилик келтириб чиқарар эди. Славянлар ва славян бўлмаганлар ўртасида бўлиниш пайдо бўларди», деган Назарбоев.

Унинг тушунтиришича, бу турли таклифлардан бири бўлган, холос.

«Ўзбекистон Президенти ва мен бундай ғояга қарши чиқдик. Нега айнан Россия, Украина ва Белоруссия Совет Иттифоқи тарқаб кетганини эълон қилди? Чунки 1920 йилда Социалистик Республикалар Иттифоқи тузилганида бу учала республика биринчи бўлиб имзо чеккан эди. «Биз Ашхободда ўтирганимизда, Ельцин бир неча бор қўнғироқ қилиб, бошқаларни Беловеж келишувларига қўшилишга кўндиришимни сўради», — дейди Қозоғистоннинг биринчи президенти.

Унинг сўзларига кўра, муҳокама икки кун давом этган.

«Бўлган воқеадан сўнг биз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига тенг ҳуқуқли аъзолар сифатида киришимиз кераклигини айтиб, биз Россия, Украина ва Белоруссия раҳбарларига бу ерга келишни таклиф қилдик.Беловеж келишуви 1991 йил 8 декабрда ўтган бўлса, 21 декабрда Олмаотада МДҲни ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолаган эдик», деган Назарбоев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистоннинг барча ҳудудида фавқулодда ҳолат бекор қилинди

207 13:15 19.01.2022

Қозоғистонда тартибсизликларда кимлар қатнашгани айтилди

1589 08:57 19.01.2022

Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш туфайли қозоқларнинг Қозоғистонга кўчиши камайди

962 16:55 18.01.2022

Нурсултон Назарбоев халққа мурожаат қилди

2616 16:20 18.01.2022

Назарбоевлар оиласи аъзоларининг истеъфолари. Улар ҳозир қаерда?

999 15:13 18.01.2022

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани тасдиқланмади

309 13:22 18.01.2022
« Орқага