Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Нега баъзи давлатларда амалдорлар «қурбон» қилинади?

1696

Амалдаги қонун, тартиб ёки келишувни бузган инсон, амалдор ёки ташкилот бунинг учун жазосини олади. Жазонинг муқаррарлиги унинг қайтарилмаслигини таъминлайди, бошқаларни ҳам бу жиноятдан қайтишга ундайди, жамият ҳушёрлигини оширади.

Бироқ жиноят ёки тартиббузарлик содир этилса унинг “муаллифи”ни аниқлаш суднинг иши бўлсада, айрим ҳолларда ҳақиқий айбдор қолиб, гуноҳ бошқалар зиммасига ағдарилади. Айтайлик, каттароқ амалдор ўзини оқлаш учун кичикроқ амалдорга бор гуноҳни ағдариб, сувдан қуруқ чиқади, кичикроқ амалдорни “қурбон” қилиб юборади.

Яқинда рўй берган кенг кўламли энергетик инқирозда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев асосий айбдор деб эълон қилинганини “қурбон” қилиш, деб баҳолаш мумкинми?

AzonTV даги «Фикрат» таҳлилий дастурида сиёсатшунос Ҳамид Содиқ билан ўтказилган суҳбатда амалдорларни қурбон қилиш амалиётига ҳам тўхталиб ўтилди. 

Кўрсатув бошловчиси Ғайратхўжа Сайдалиев “Ортиқхўжаев нега “қурбон” қилинди. Бутун катта тизим ёмон ишлаб, шу аҳволни вужудга келтирган бўлса-да, Жаҳонгир Ортиқхўжаев бунга айбдор, деб топилди. Бу жамиятни тинчлантириш учун қилиндими, ёки ҳақиқатан ҳам у инсон вазифасини эплай олмадими? Ёки жазолаш учун шундай йўл тутилдими?”, деган савол билан экспертга мурожаат қилди.

- Аввало автократия қандай ишлашини тушуниб олиш керак, - дейди Ҳамид Маълум бир исон вазифага келади, мен уларни челак дейман, ва бу челак уятли, ижро этилмаган, нотўғри хатти-ҳаракатлар билан тўлади. Тўлгандан кейин у бошқа “челак”ка алмаштирилади. Буни ҳамма мавжуд ҳолатга татбиқ этиш мумкин. Бундай амалдорларни турлича усулда четга чиқаришади. Масалан, уйига “ўтирғизиб” қўйишади. Ёки озодлик маҳрум этишади. Лекин қамалганда ҳам бундай раҳбарлар узоқ муддат ўтирмайди. Агар фақат  лавозимидан бўшаш билан қутулса, бу собиқ амалдорнинг ютуғи бўлади. Жараён шундай тарзда кечади. Яъни маълум бир инсон бирор лавозимга “идиш” вазифасини бажариш учун келади. Тўлганидан кейин у халқнинг кўзича ишдан олиб ташланади. Бу кўпчилик давлатларда рўй берадиган ҳолат.

Албатта унинг ортидан келаётган бўлажак  раҳбар бунинг ҳаммасини кўриб, билиб туради. Маълум маънода қўрқади ҳам. Шунинг учун ҳам бу схемада  “режим” одами керак. У албатта ҳаммасини кўриб билиб туради, оқибатини ҳам олдиндан тахминан прогноз қила олади. Барибир лавозимга ўтиради. Ишдан кетгач, қамалса ҳам, қамалмаса ҳам, ишига тикланиши ёки унга бошқа иш берилиши мумкин. Бироз муддат ўтгач, жамоатчилик эсидан чиққанидан кейин, албатта.  

Бу ерда яна бир нарсани унутмаслик керак, “режим” – бу тирик организм. Яъни, режим, деганда фақат элитани ёки юқори раҳбариятни назарда тутаётганим йўқ. Биз ҳам ўшанинг ичидамиз. Бу тушунча билан давлатдаги умумий сиёсий тафаккурни назарда тутяпман. Ҳаммамиз унинг битта аъзосимиз. Уни ҳаракатга келтирувчи кучмиз. Унинг қурбони ҳам бўлишимиз мумкин. Шу билан бирга тиргаки ҳам бўлишимиз мумкин. Мана шу умумий тафаккурни назарда тутяпман. 

Айтайлик, бир сиёсат субъект кимнидир чақириб, “сени шу ерга раҳбар қилиб”, тайинламоқчимиз, деса, ким йўқ деди? Шунча пайт шу тузумнинг неъматларидан баҳраманд бўлиб келаётган инсон “йўқ” демайди. Ҳатто маънавий ҳаққи йўқ. Ҳатто бу мансабнинг хавфли эканини ҳам билса, кучини синаб кўради. Насиб этганига қадар ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади, дейди сиёсатшунос Ҳамид Содиқ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

435 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

562 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

786 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

611 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1124 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

939 09:15 05.06.2023
« Орқага