Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Немис компаниялари уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан даромад олишда айбланяпти

1221

Берлиндаги Европа конституциявий ҳуқуқлар ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) тўқимачилик соҳасида фаолият кўрсатувчи бир қатор компания устидан Германия бош прокуратурасига шикоят қилди.

Deutsche Welle хабарига кўра, ораларида Hugo Boss ва Lidl ҳам бўлган ушбу компаниялар Шинжон-Уйғур мухтор туманида уйғурларни мажбурий меҳнатга жалб этилишидан бевосита ва билвосита даромад олиш ҳамда шу тариқа инсониятга қарши жиноятларга аралашишда айбланмоқда.

Европа конституциявий ҳуқуқлар ва инсон ҳуқуқлари маркази ўз шикоятида Халқаро амнистия ташкилоти ҳисоботларига ҳавола берган. Ушбу ҳисоботларда Хитой ҳукумати уйғурларни тўқимачилик саноатида ишлашга мажбурлашда айбланган.

Қайд этилишича, Германия компаниялари ҳалигача Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги етказиб берувчи фирмалар билан ҳамкорлик қилади ёки яқин-яқингача ҳамкорлик қилган.

Европа конституциявий ҳуқуқлар ва инсон ҳуқуқлари маркази баёнотида таъкидланишича, компаниялар уйғурларни мажбурий меҳнатга жалб этилишидан даромад олаётган бир пайтда Европа ҳукуматларининг Хитойни инсон ҳуқуқларини бузганлик учун танқид қилиши ноўриндир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Европада исломофобия: душманлик ижтимоий тармоқларга кўчди

1505 14:35 31.12.2021

Россиянинг жавоби: икки немис дипломати чиқариб юборилди

1019 10:37 21.12.2021

Немис мусулмон аёллари иш жойида ҳижоб кийиш ҳуқуқи учун курашади

1212 09:29 26.09.2021

Афғонистондан эвакуация: Ўзбекистон Германияга ёрдам беради

1622 23:05 30.08.2021

Кобул аэропортида АҚШ ва немис ҳарбийлари қатнашган отишма содир бўлди

2507 11:25 23.08.2021
« Орқага